Кейинги йиллар давомида китоб рус, авар, қирғиз, қозоқ, тожик ва ўзбек тилларига таржима қилинди. Сўнгги таржиманинг тақдимоти ўтган куни Махачқалъада Дўстлик уйининг оқ залида бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда islamdag.ru.
Тадбирда Доғистон муфтийсининг ёрдамчиси Мухаммад Магомедов, ДР Миллий сиёсат ва дин ишлари бўйича вазири в.в.б. Энрик Муслимов, Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги бош консули Рустам Курганбаев, биринчи секретар-консул Хужабахлил Асамов, ҳукумат органлари, илмий жамоатчилик, диний ва жамоат ташкилотлари, ўзбек диаспораси вакиллари, шунингдек, Доғистон таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар қатнашди.
«Ахлоқус солиҳийн» китоби таржимаси бош муҳаррири Насруло Мир Иноятнинг сўзларига кўра, бу китобни аслида, яъни араб тилида ўқиб чиқиш ва унинг муаллифи билан танишишдан олдин у замонавий дунёда тасаввуф ҳақида бошқача тасаввурга эга бўлган.
«Таржима устида ишлашнинг асосий сабаби шу эдики, мен бу китобни илк бор ўқиганимда, замонавий дунёда тариқатнинг Доғистонда муносиб яшаётгани ҳақидаги хулосага келдим. Биз, кўпчилик одамлар, бугунги кунда тариқат энди мавжуд эмас деган фикрда эдик. Мен Доғистонга бир неча марта ташриф буюриб, бу китоб билан, унинг муаллифи, ҳурматли Шайх билан, Нақшбандия ва Шазилиядан кўплаб биродарлар билан учрашдим ва кўплаб масалалар бўйича улар билан суҳбатлашдим, сўнгра тариқат ҳозирги Шимолий Кавказда яхши яшайди, деб ишонч ҳосил қилдим.
Тадбир иштирокчилари ва меҳмонларини Энрик Муслимов қарши олди. Маҳкама раҳбари ўзбек тилидаги «Ахлоқус солиҳийн» китоби ҳақида қисқача малумот бериб, таржима ташаббускорлари ҳақида гапириб берди.
«Ахлоқус солиҳийн» китоби ўзбек тилида уч мингдан ортиқ нусхада чоп этилди. Китобни таржима қилиш ташаббуси миллатлар вазирлиги ҳузурида ташкил қилинган идоралараро гуруҳга тегишли бўлиб, у Ўзбекистонда кўп сонли мусулмонлар умматининг сўровига жавоб бўлди», — деди Муслимов.
Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги бош консули Рустам Курганбаев Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар мисли кўрилмаган даражада юқори эканини таъкидлади.
«Мен айтган ҳамма нарса маданий-гуманитар ҳамкорликка киради. Бугунги тадбир ва муҳтарам муфтий Шайх Аҳмад Афандининг "Ахлоқус солиҳийн" китобининг ўзбек тилига таржимаси маънавий маърифат соҳасида Россия, Доғистон, Ўзбекистон халқлари ўртасида ўзаро бойитиш зарурати борлигидан далолат беради», — деди Рустам Курганбаев.
Доғистон муфтийси Шайх Аҳмад Афандининг ёрдамчиси Мухаммад Магомедов ўз сўзини унинг номидан қутлов нутқи билан бошлади. У китобни ёзишдан кўзланган мақсадлар ҳақида гапириб, яхши ахлоқнинг энг олий умуминсоний қадриятларини тарғиб қилишини таъкидлади.
«Шайхнинг таъкидлашича, бу асарни у энг аввало ўзи учун, энг яқин одамлар уни ўқиб бўлгач, энг яхши ахлоқни қабул қилишлари учун яратган. <...> Асар яхши ахлоқни жонлантириш, одамларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нима билан юборилганини эслатиш мақсадида, чин дилдан ёзилди. Муаллифнинг ниятини ҳис қилиш биз учун жуда муҳим, у буни биринчи навбатда ўзи ва оиласи учун ёзганини айтади», — деди Магомедов.
Тадбир давомида Қуръони Карим мутолаа қилинди, нашидалар ижро этилди ва ўзбек тилида шеърлар ўқилди.
«Ахлоқус солиҳийн» ўзбек тилига таржима қилинди
Рус тилида сўзлашувчилар мулоқот доираси учун ҳақиқий бестселларга айланган «Ахлоқус солиҳийн» китоби ўзбек тилига таржима қилинди. Доғистон муфтийси Шайх Аҳмад Афанди қаламига мансуб ушбу асар илк марта араб тилида 2015 йил нашр қилинган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси