Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Польша армия ҳажмини деярли икки баравар оширади. Тегишли "Ватанни ҳимоя қилиш тўғрисида" ги янги қонунни Польша Президенти Анджей Дуда имзолади, дея хабар беради давлат раҳбарининг идораси.
Кун давомида душман ҳаракатларининг ҳолати, сони ёки хусусиятида сезиларли ўзгаришлар бўлмади.
БМТ Украинадаги биологик қурол лабораториялари ҳақидаги Россия фейкларини рад этди. Россиянинг Украина билан уруш учун ёлғон сабабларни яратишга қаратилган барча уринишлари муваффақиятсизликка учрайди.
Рогозиннинг айтишича, АҚШ Россияни GPS дан узиб қўйиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Украина қуролли кучлари босқинчилар техникасини йўқ қилишда давом этмоқда
Кеча кутилмаганда жонли эфирда Олег Газмановнинг қўшиғи билан тўхтатиб қўйилган Путин нутқининг тўлиқ варианти тармоқда пайдо бўлди. Кўринишидан, трансляция зудлик билан ўчирилди, чунки баъзи томошабинлар ҳуштак чалиб "Путин кет" деган маънода норозилик билдира бошладилар.
Украина қуролли кучлари 18 март куни Херсон вилоятидаги россиялик босқинчилар ишғол қилиб турган Чернобаевка аэродромига зарба беришди. Авиазарба вақтида россиялик босқинчиларнинг 8-армияси қўмондони генерал-лейтенант Андрей Мордвичев йўқ қилинди. Бу ҳақида Алексей Арестович брифинг давомида маълум қилди – хабар беради "Днепр Оперативный".
Хитой Президенти Си Цзинпин АҚШ Президенти Джо Байден билан мулоқотда Россиянинг Украинага қарши уруши каби можаролар ва қарама-қаршиликлар ҳеч кимнинг манфаатларига жавоб бермаслигини айтди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Хитой давлат ОАВларига таяниб хабар бермоқда.
Пентагоннинг фикрича, Украина қаршилиги ва санкциялар Россия армиясини заифлаштирганда Кремль Ғарбга ядро қуроли билан таҳдид қила бошлайди.
Киев вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Павлюкнинг маълум қилишича, украиналик ҳарбийлар Киев вилоятидаги босиб олинган қишлоқларни озод қилиш бўйича амалиётлар олиб бормоқда.
Босқинчиларда инсон ресурсларини сезиларли даражада камайиб кетганлиги сабабли, Россия яширин сафарбарлик қилмоқда. Бу ҳақида Бош штаб хабар бермоқда.
Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Президенти Джо Байденнинг Украинага қарши уруш бошлаган Путин «каллакесар» ва «қотил диктатор» деган сўзларига изоҳ бериб, Кремл «кескин баҳо бермайди» деди. Бу ҳақида РИА Новости хабар бермоқда.
Россия Миллий гвардияси раҳбарининг ўринбосари Роман Гаврилов ФСБ ҳарбий контрразведка бошқармаси томонидан ҳибсга олинган, дея хабар беради Bellingcat жамоасининг тергов журналисти Христо Грозев.