Ҳужжат Польша армияси сонининг икки баравар – 300 минг кишига (250 минг профессионал ҳарбий ва ҳудудий мудофаа кучларининг 50 минг жангчиси) кўпайишини назарда тутади.
Ҳозир армия сони 150 минг кишини ташкил этади.
Бу йил мудофаа харажатлари мамлакат ЯИМнинг камида 2,2 фоизини ташкил қилади ва 2023 йилдан бошлаб ЯИМнинг 3 фоизигача оширилади. Ҳукумат ҳар тўрт йилда 15 йиллик қайта қуролланиш режасини тасдиқлайди. Ҳарбий хизматчиларга қўшимча тўловлар ҳам тақдим этилади.
Дуда Польша армиясини модернизация қилиш зарурлигини таъкидлади. Янги Қонунчилик "қуролли кучларни замон билан ҳамнафас ва эҳтиёжларга мос равишда ривожлантиришга имкон беради."
24 февраль, Россия қўшинларининг Украинага бостириб кириши бошланган куни Польша Мудофаа вазири Мариуш Блащак Польша армиясининг алоҳида бўлинмалари тайёрлик даражасини оширишга буйруқ берди.
Польша армия ҳажмини икки баравар оширади - 300 минг кишигача
Польша армия ҳажмини деярли икки баравар оширади. Тегишли "Ватанни ҳимоя қилиш тўғрисида" ги янги қонунни Польша Президенти Анджей Дуда имзолади, дея хабар беради давлат раҳбарининг идораси.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди