Бу ҳақида президент офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Алексей Арестович брифингда айтиб ўтди.
Душман моддий захираларни тўлдиришга ҳаракат қилмоқда. Украина Қуролли кучлари томонидан зудлик билан бостирилаётган кичик тактик ҳаракатларни олиб бормоқда.
Бу Киев, Суми, Чернигов, Харьков йўналишларига тааллуқли; ООС ҳудуди ва Мариуполь шаҳри, Херсон ва Николаев йўналиши душман ҳаракатларининг асосий йўналишлари бўлиб турибди. Гарчи у ерларда ҳам фаол ҳаракатлар кузатилмаган бўлсада.
Изюм шаҳридан ташқари, бу ерда россияликлар РФ қуролли кучларининг ўқув бўлинмаларини жангга ташлади, улар эса мағлуб бўлди. Қисман йўқ қилинди, кисма асир олинди.
Ҳарбий ишларда курсантлар, кичик мутахассислар мактаби асосий йўналишларгага ташланса, бу умуман деярли тор-мор бўлганликни англатади", - дейди Арестович.
Украина Қуролли кучларининг ҳаво кучлари бир кунда ўндан ортиқ душман учиш аппаратларини уриб туширди, улардан камида тўрттаси самолёт, иккита вертолёт эди.
Шунингдек, Украина қуролли кучлари Херсон вилоятидаги қайси руслар ўз қўмондонлик пости сифатида фойдаланаётган Чернобаевка аэродромига зарба берди.
"Дастлабки маълумотларга кўра, РФ Жанубий ҳарбий округи саккизинчи умумқўшин армиясининг илғор қўмондонлик пункти йўқ қилинди. Бу ОРДЛО учун масъул бўлган йўналиш. Бу қўшиннинг қўмондони ўлдирилди", - дейди Арестович.
25-алоҳида ҳаво-десант Сечеслав бригадаси босқинчилар колоннасини йўқ қилди.
Россия армияси деярли мағлуб бўлди, Путин курсантларни жангга ташлади - Арестович
Кун давомида душман ҳаракатларининг ҳолати, сони ёки хусусиятида сезиларли ўзгаришлар бўлмади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди