close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Путин унинг операцияси қандай бўққа ботаётганидан хабардор». ФСБ Росгвардия раҳбарининг ўринбосарини ҳибсга олди - Грозев

Россия Миллий гвардияси раҳбарининг ўринбосари Роман Гаврилов ФСБ ҳарбий контрразведка бошқармаси томонидан ҳибсга олинган, дея хабар беради Bellingcat жамоасининг тергов журналисти Христо Грозев.

"Учта мустақил манбанинг хабар беришича, Россия Миллий гвардияси раҳбарининг ўринбосари (Украинада катта йўқотишларга учраган Россия Федерацияси ички қўшинлари бўлинмаси) генерал Роман Гаврилов ФСБ томонидан ҳибсга олинган", деб ёзади у Твиттерда.
Гаврилов бундан аввал Россия диктатори Владиир Путиннинг хавфсизлик хизмати ФСО да ишлаган, дея қайд этади журналист.
Грозевнинг аниқлик киритишича, ҳибсга олиш сабаби ноаниқ. Бир манбага кўра, Гаврилов "одамлар ўлимига сабаб бўлган ҳарбий маълумотларни сиздиргани учун қўлга олинган. Бошқа икки манбада эса бунинг сабаби "ёнилғининг исрофгарчилиги" деб айтилган.
"Хавфсизлик кучларининг юқори қисмидаги тозалаш/алмаштириш айнан нимага олиб келишини тахмин қилиш ҳали ҳам қийин. Бир нарса аниқ: шубҳасиз, Путин бу операция қандай бўққа ботганини тушуниб турибди. Ҳамма нарса шунчалик ёмонки, у отларни кечувда ўзгартирмоқда, бунга эса уруш пайтида йўл қўйиб бўлмайди", деб ёзади у.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase