close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Одамлар норозилик билдириб ҳуштакбозлик бошлагани сабабли Путин зудлик билан эфирда Газмановга алмаштирилди

Кеча кутилмаганда жонли эфирда Олег Газмановнинг қўшиғи билан тўхтатиб қўйилган Путин нутқининг тўлиқ варианти тармоқда пайдо бўлди. Кўринишидан, трансляция зудлик билан ўчирилди, чунки баъзи томошабинлар ҳуштак чалиб "Путин кет" деган маънода норозилик билдира бошладилар.

Тўхтатилган дақиқадан бир мунча вақт ўтгач - Путин адмирал Ушаков ҳақида гапира бошлаган пайтда тўхтатилганди - видеода ҳуштак ва қичқириқлар ҳақиқатан ҳам аниқ эшитилади.
Бунгача Путин у қадар ишонч билан гапирмаган ва бир неча марта унинг қандай қилиб адашганини кўришингиз мумкин.
Трансляция тўсатдан узилишидан сўнг, Путин жуда қисқа вақт гапирди ва нутқини деярли дарҳол тугатди.
Кейинроқ кузатувчилар Путин Италиянинг Лоро Пиана компаниясининг курткасида гапирганини, куртка нархи бир ярим миллион Россия рублини (ҳозирги курс бўйича тахминан 14500 доллар) ташкил этганини қайд этишди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase