close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Украина қуролли кучлари россиялик генерал-лейтенант Андрей Мордвичевни йўқ қилди

Украина қуролли кучлари 18 март куни Херсон вилоятидаги россиялик босқинчилар ишғол қилиб турган Чернобаевка аэродромига зарба беришди. Авиазарба вақтида россиялик босқинчиларнинг 8-армияси қўмондони генерал-лейтенант Андрей Мордвичев йўқ қилинди. Бу ҳақида Алексей Арестович брифинг давомида маълум қилди – хабар беради "Днепр Оперативный".

Украина авиацияси Чернобаевка аэродромида жойлашган россиялик босқинчиларнинг қўмондонлик пунктини йўқ қилди. аивазарба вақти бу ерда РФ жанубий ҳарбий округининг 8-умумқўшин армияси қўмондони, 46 ёшли генерал-лейтенант Андрей Мордвичев ҳам бор эди. Тахминларга кўра, у билан бирга яна бир нечта генерал ҳалок бўлган бўлиши мумкин – ҳозирда бу маълумотлар аниқлаштирилмоқда.
8-гвардиячи умумқўшин армиясининг доимий дислокация жойи Ростов вилоятининг Новочеркасск шаҳридир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина қуролли кучлари  331-Кострома ҳарбий-десант полки қўмондонини йўқ қилгани ҳақида хабар бергандик.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase