close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Муфтийлар мусулмонларни Россияни обрўсизлантирадиган «фейк» хабарларга қарши курашишга чақирди

Шимолий Кавказ мусулмонлари диний идоралари раҳбарлари Россияни обрўсизлантирадиган ишончсиз маълумотларга қарши "маънавий кураш" эълон қилишга чақириқ билан чиқишди.

"Ғарб давлатлари ва Россия ўртасидаги қарама-қаршилик бу - нафақат ҳужумлар ва бизга қарши санкциялар қўллашдир. Бу Ғарб давлатлари оммавий ахборот воситалари ва ҳар хил блогерлар орқали россияликларга ағдариладиган ёлғон ва салбий руҳдаги ахборотлар оқимидир. Бу тўлқинга қарши тўсиқ қўйилиши керак. Мусулмонлар буларнинг барчасига нисбатан оз ҳам эмас, кўп ҳам эмас - маънавий кураш демаслиги керак", деди Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази раҳбари Исмоил Бердиев РИА Новости агентлигига.
Унинг сўзларига кўра, фейкларга қарши кураш «душманга қилич яланғочлаб ташланиш эмас, бу – жиҳод эмас, лекин кураш шаклидир». «Биз ёшлар орасида тушунтириш ишлари, ватанпарварлик ишлари ҳақида, муфтийлар томонидан эса – аниқ ишлар, шу жумладан бугунги ҳақиқатни акс эттирувчи ваъзлар ҳақида гапиряпмиз», - деди Бердиев.
Шимолий Осетия-Алания муфтийси Хаджимурат Гацаловнинг сўзларига кўра, бу йўналиш федерал ва минтақавий оммавий ахборот воситалари билан яқин алоқани, Россия жамиятида Ислом қадриятлари тўғрисида кенг қамровли маърифий ишларни назарда тутади. "Россия ҳақидаги фейк хабарлар – бу ҳақиқий уруш, ахборот уруши бўлса ҳам, аммо урушдир. Душманга жавоб бера олиш керак", - дейди Гацалов.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase