Янгиликлар (5381)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Махсус халқаро трибунал тузилади.
Украина Бош прокуратураси камида 8300 нафар тинч аҳолининг ўлганини тасдиқлаб, аслида уларнинг сони анча кўп эканлигини таъкидлади.
Эронда Маҳса Амини ўлимидан сўнг бошланган норозилик намойишлари икки ойдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда. 380 га яқин одам ҳалок бўлди.
Анқара мудофаа вазирлиги амалиётлар Туркияда тақиқланган Курд ишчилар партияси ва Сурия курдларининг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларига (YPG) қарши қаратилганини маълум қилди.
Қозоғистондаги овоз беришнинг дастлабки натижалари амалдаги давлат раҳбарининг яққол ғалабасидан далолат бермоқда. Тўқаевга деярли номаълум беш номзод қарши чиқди.
Франция Украинага ҳарбий ёрдам сифатида Crotale зенит-ракета комплексларини совға қилди.
Эрондаги норозилик намойишлари фуқаролар урушига ўхшай бошлади, ҳукумат баъзи шаҳарлар устидан назоратни йўқотди.
Италия пойтахтида Россия ва Эрон сиёсатига қарши кўп миллатли норозилик намойиши бўлиб ўтди.
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино 2022 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш ва мухлислар хавфсизлиги Қатар расмийларининг тўлиқ назорати остида эканини айтди.
Россия ҳозирда анъанавий қадриятлар сақланиб қолган, турли миллат ва дин вакиллари тинч - тотув яшаётган ҳақиқий "Худонинг халифалиги" дир, деди Россия Олий муфтийси Талғат Тожуддин сешанба куни "Православлик ва Ислом – глобал тинчликка эришиш йўлида динлараро мулоқот" халқаро конференциясида.
Биз ҳар куни Украинанинг тинч аҳолисига қарши содир этилган энг шафқатсиз жиноятлар тасвирини кўрамиз, деди Германия ички ишлар вазири Фезер. G7 конференциясида у уруш жиноятлари учун айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди.
Пайшанба куни кечқурун Ғазо сектори шимолидаги қочқинлар лагеридаги турар-жой биносида бензин сақланиши оқибатида келиб чиққан ёнғин 21 кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар қилди Ғазо ҳукумати. Бу қамал остидаги ҳудудда сўнгги йилларда содир бўлган энг ҳалокатли воқеалардан биридир.
Душанба куни Исроил кучлари босиб олинган Ғарбий Соҳил шимолидаги Фаластиннинг Карават Бани Хасан қишлоғида 2000 га яқин зайтун дарахтини илдизи билан юлиб, йўқ қилди, дея хабар беради маҳаллий матбуот.