close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон президенти этиб қайта сайланди

Қозоғистондаги овоз беришнинг дастлабки натижалари амалдаги давлат раҳбарининг яққол ғалабасидан далолат бермоқда. Тўқаевга деярли номаълум беш номзод қарши чиқди.

Қозоғистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев ишончли ғалабага эришди. 21 ноябрь, душанба куни эълон қилинган дастлабки натижаларга кўра, Тўқаев бир кун аввал ўтказилган навбатдан ташқари президентлик сайловларида 85 фоизгача овоз тўпламоқда.
"Халқ менга президент сифатида ва барчангизга ишонч билдирди. Халқ ишончи энг муҳим қадрият. Биз бу халқ ишончини оқлашимиз керак", - деди Тўқаев унга кўра 82,2 ва 85,5 фоиз орасида овоз тўплаган сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинганидан кейин.
2019 йилдан бери ҳукмронлик қилиб келаётган Қосим-Жўмарт Тўқаев мухолифатни амалда йўқ қилди. Сайловда у билан деярли номаълум беш номзод рақобатлашди. Тўқаевнинг энг яқин рақиби, Марказий сайлов комиссиясига кўра, фақат 5,2 фоиз овоз олган. Сайловчиларнинг фаоллиги 69 фоизга яқинни ташкил этди.

Тўқаевни биринчи бўлиб Назарбоев табриклади

Қозоғистонда президентлик сайловлари дастлаб 2024 йилда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ сентябрь ойида Тўқаев кенг қамровли конституциявий ва иқтисодий ислоҳотлар доирасида муддатидан олдин овоз беришни эълон қилди. Тўқаев Қозоғистонни қарийб ўттиз йил давомида авторитар тарзда бошқарган Нурсултон Назарбоев кетганидан кейин бошқаряпти.
Токаевни сайловдаги ғалабаси билан Назарбоев биринчи бўлиб табриклади. "Ушбу ғалаба Сизнинг давлат раҳбари сифатидаги юксак нуфузингиздан далолат беради ҳамда кенг кўламли ислоҳотларингиз ва янги ташаббусларингизга халқнинг сўнмас ишончи, шунингдек, давлатимиз мустақиллиги хавф остида бўлган кескин соатлар сиз кўрсатган матонат, қатъият ва донолик эътирофининг сўзсиз исботидир", - дейилади собиқ президентнинг веб-сайтида эълон қилинган хабарда.
Шу йилнинг январь ойида Қозоғистонда газ нархи ошишига қарши норозилик намойишлари билан бошланган йирик тартибсизликлар бўлиб ўтди. Натижада бутун мамлакат бўйлаб юзлаб одамлар ҳалок бўлди, минглаб одамлар ҳибсга олинди. Назарбоевлар оиласи аъзолари ва унинг яқин доиралари мансаб ва нуфузидан маҳрум бўлган. Март ойида Тўқаев мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритишни ўз ичига олган қатор ислоҳотларни эълон қилди. Хусусан, референдум кўра, президентнинг ваколатлари бир мартага сайланадиган етти йиллик муддат билан чекланди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase