close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркия ҳарбийлари Сурия ва Ироқдаги курдларга ҳужум қилди

Анқара мудофаа вазирлиги амалиётлар Туркияда тақиқланган Курд ишчилар партияси ва Сурия курдларининг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларига (YPG) қарши қаратилганини маълум қилди.

Туркия ҳарбийлари 20 ноябрь, якшанбага ўтар кечаси Сурия шимоли ва Ироқ шимолидаги курдларнинг позицияларига ҳужум қилди. Анқара мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, амалиётлар тақиқланган Курд ишчилар партияси (КИП) ва Сурия курдларининг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларига (YPG)қарши қаратилган.
Туркия ҳукумати Истанбул марказида ўтган ҳафта олти кишининг ҳаётига зомин бўлган ва яна 31 киши яраланган портлашда иккала уюшмани ҳам айбламоқда.
Буюк Британияда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари кузатув кенгаши (SOHR) маълумотларига кўра, Сурия шимолидаги курдлар позицияларига ҳаво ҳужумидан сўнг ярадорлар ва қурбонлар бор.
Туркиянинг CNN Türk телеканали ҳам шу пайтгача курд исёнчилари қўлида бўлган Кобане каби нуқталарга қилинган ҳужумлар ҳақида хабар берди. Туркия Мудофаа вазирлигининг Twitter даги саҳифасида "ҳужумлар" учун қасос олиниши ва "ҳисоб-китоб вақти" келгани ҳақида хабар берилган.

Аёл ҳибсга олинган

14-ноябр куни Туркия расмийлари, уларнинг сўзларига кўра, Истанбул марказига бомба қўйган аёл ҳибсга олингани ҳақида маълум қилди. Шаҳар полициясининг айтишича, гумонланувчи Туркияга Суриядан келган ва у ерда сўроқ пайтида айтганидек, курд қуролли тузилмалари лагерларида тайёргарликдан ўтган. Аввалроқ Туркия ҳукумати видеоларда шубҳали аёл тасвирлангани ҳақида хабар берган эди. Адлия вазири Бекир Бўздағнинг сўзларига кўра, у Истиқлол кўчасидаги скамейкада тахминан 40 дақиқа ўтирган ва портлашдан сал аввал ўрнидан турган.
Расмийлар "террор ҳужуми" ҳақида гапирди
Туркия вице-президенти Фуат Ўқтай буни "террорчилик ҳаракати" эканлигини айтди.
КИП Туркияда ҳам, Германияда ҳам тақиқланган. АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатларида террорчи ташкилот деб ҳисобланади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase