close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ғазодаги ёнғин: 21 киши ҳалок бўлди

Пайшанба куни кечқурун Ғазо сектори шимолидаги қочқинлар лагеридаги турар-жой биносида бензин сақланиши оқибатида келиб чиққан ёнғин 21 кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар қилди Ғазо ҳукумати. Бу қамал остидаги ҳудудда сўнгги йилларда содир бўлган энг ҳалокатли воқеалардан биридир.

ХАМАСга кўра, ёнғин одамлар гавжум Жабалия лагеридаги уч қаватли бинонинг учинчи қаватида содир бўлган. Уй ичида ҳеч ким омон қолмаган.
Ғазодаги фуқаролик мудофааси ёнғин сабабини бинода сақланган бензин билан изоҳлади. Ҳозирча бензин қандай ёниб кетгани аниқ эмас. Расмийлар тергов олиб борилаётганини айтишди.
Видео ва фотосуратларда юзлаб одамлар кўчада ўт ўчириш машиналари ва тез ёрдам машиналарини кутаётган пайтда ёнаётган қаватнинг деразаларидан аланга отиби чиқаётганини кўриш мумкин.
ХАМАС назорати остидаги ва ҳалокатли Исроил блокадаси остидаги Ғазо жиддий энергетика инқирозига дуч келмоқда. Одамлар кўпинча қишга тайёргарлик кўриш учун уйларида газ, дизел ва бензин сақлайди. Илгари уйларда ёнғин келиб чиқишига шамлар ёқилиши ва газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва жума кунини мотам куни деб эълон қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ тинчлик элчиси Тор Веннесленд "ҳалокатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари, қариндошлари ва дўстларига, Фаластин ҳукумати ва халқига самимий ҳамдардлик" билдирди.
Фаластин маъмуриятининг юқори мартабали расмийси Ҳусайн Ал-Шайх, Ғарбий Соҳил ва Қуддусдаги Фаластин касалхоналарига тиббий ёрдамга муҳтож ярадорларни эвакуация қилиш учун Исроилни Ғазо билан чегара пунктини очишга чақирди. Кейинроқ уйда бўлганларнинг ҳаммаси вафот этгани тасдиқланди.
Ғазо секторидаги Эрез назорат-ўтказиш пунктини назорат қилувчи Исроилнинг COGAT органи ҳеч қандай изоҳ бермади.
Аммо Исроил Мудофаа вазири Бенни Ганц фаластинликларга ҳамдардлик билдириб, "биз COGAT орқали яраланган тинч аҳолини шифохоналарга эвакуация қилишда ёрдамимизни таклиф қилдик", деб ёзди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase