Абу Муслим
Уйғур мусулмонларига нисбатан таъқиблар давом этмоқда.
Қрим ахборот агентлиги Хитой Коммунистик партияси (ККП) декларациясига таяниб, декларацияда кўрсатилган тақиқларни эълон қилди. Бошқалар орасида:
Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга юборилган шариатнинг ўзига хос жиҳатларидан бири бошқа пайғамбарларнинг шариатларига нисбатан енгилликлар, рухсатлар берилганидир. Биргина намознинг ўзида касал ва узрли инсонлар, қариялар, шунингдек, мусофир кишиларга хдм бир қатор енгилликлар берилган. Унга кўра мусофир кишилар тўрт ракатли фарз намозларни икки ракатга қисқартириб ўқишлари жоиз экани оят ва ҳадислар билан собит бўлган. Равотиб суннат намозлар эса қаср қилинмаган ҳолда тўлиқ ўқилади. Фарз намозларнинг қаср қилиниш масаласида бирор эътиборга молик ихтилоф йўқ. Буни барча мазҳаб вакиллари бир овоздан эътироф қиладилар. Аммо фарзларга давомли равишда тобеъ бўлган равотиб суннатлар сафарда ўқиладими ёки уларни тарк қилинадими деган масалада бироз ихтилоф бўлиб, Имом Нававий айтганларидек, жумҳур уламолар наздида сафарда суннати равотибларни ўқиш мустаҳаб амалдир. Аммо баъзи тоифалар суннатлар сафарда тарк қилинади, суннатларни сафарда тарк қилиш суннат, деган маънода ихтилоф қилганлар.
БМТ, Россия-Украина урушида ҳалок бўлган тинч аҳоли сонининг 10 минг 703 нафар дея билдирди
Исроилнинг Туркияга қарши ҳужумлар орқали кун тартибини ўзгартиришга уринишлари натижа бермайди, деди Туркия АП алоқалар бўлими бошлиғи Фаҳреттин Алтун
Бу йил, Рамазон ойида БАА мактабларида болалар атиги саккиз кун ўқишади, чунки 25 мартдан 5 апрелгача мамлакатдаги кўплаб хусусий таълим муассасалари баҳорги таътилга чиқишади. Шу билан бирга, Рамазон ойи учун дарсларнинг вақти ва давомийлиги қисқартирилади, дея хабар беради «Русские Эмираты».
Одамнинг икки ўғли ҳақидаги қиссада Қуръон бизларга ҳақиқатни айтиб беради. Бизлар бу қиссада ёмон ака яхши укасини ўлдиришга олиб борганини кўришимиз мумкин.
Аллоҳ сенга тавфиқ берсин! Билгинки, ривоятларнинг саҳиҳи билан иллатлиси орасини, ҳадисларнинг ишончли ровийларини муттаҳам ровийларидан ажрата олган ҳар бир кишига фақат дуруст ровий ва адолатли ноқил деб билган кишилардан ҳадис ривоят қилиб, муттаҳам бидъатчи гумроҳлардан нақл қилинган ривоятлардан сақланиши вожиб бўлади.
Маълумки, мўмин-мусулмонлар беш маҳал фарз намозлари билан бирга суннат намозларини ҳам ўқишади. Суннат намозлар муаккада ва ғойри муаккадага бўлинади, яъни таъкидланган ва таъкидланмаган суннатлар. Муаккада суннатлар ҳукм жиҳатдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бардавом бажарганлари учун вожибга яқин мақомда туради. Уларга бепарволик қилиш мумкин эмас.
Довуд Тойи ўз даврининг машойихларининг улуғи, марди Худо, фиқҳ илмида баркамол, тариқат олими ва маърифат шамчироғи бўлган. Балх шаҳрида туғилган. Ёшлигида ҳеч қимга қўшилмас, кўп вақтини тафаккур қилиш билан ўтказган. Унинг юзидан Аллохдан қўрқув билиниб турган. Унинг тавбасига сабаб бўлган воқеа жуда ибратли. Қулоғига ногаҳон бир байт чалинади: «Дунё ўткинчидир, охират барқарордир». Бу сўзлар кўнглига таъсир қилиб, ҳоли ўзгаради ва сабоқ олишга ҳам рағбати қолмай, ибодат билан машғул бўлади.
Эй солиҳ банда! Билгилки, мағрур кимсалар алданган кимсалардир. Улар ўзларининг савоб ишларига қувонадилар. Бирор фалокат келишидан қўрқмайдилар. Қалбаки ва ҳақиқий иймоннинг фарқига бормайдилар. Кўринишдаги нарсаларга ишониб қўядилар.
Аллоҳ таоло нарсаларни яратмасидан Яратувчи, Холиқдир. (Махлуқларга) ризқ бермасидан Розиқдир (ризқ берувчидир).
Бу сифатлар маъноси ҳам ижодга қайтади. Лекин мавжуд нарса тирик бўлса, унинг феъли тирилтириш деб исмланади, аммо ўлик бўлса, ўлдириш деб ном олади. Аллоҳ таолодан ўзга бирор ўлим ва ҳаётни яратувчи бўлмагач, Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч бир Муҳйий ва Мумийт ҳам йўқдир.