Ҳирақл мусулмон бўлмаган
Ҳирақлнинг мусулмон бўлмагани аниқроқ. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир қанча ҳадисларида Ҳирақлнинг мусулмон эмаслиги ҳақида хабар бор. Жумладан, у мусулмонларга қарши Табук жангида Урдундаги Маъон шаҳрига лашкар тортиб келган. Иккинчи воқеада Мўьта деган жойда мусулмонларга қарши жанг қилган ва бу муҳорабада кўплаб мусулмонлар шаҳид қилинган. Мўьта воқеаси қуйироқда, ўз ўрнида зикр қилинади. Мазкур воқеалар унинг мусулмон бўлмаганига далолат этади.
Арий
«Исломни қабул қилмас экансан, сенга қарашли бутун бошли арийчи халқнинг гуноҳи устингга тушади».(Бухорий, 2941; Муслим, 1773; «Саҳиҳи Ибн Ҳиббон», 6555.)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рум подилоҳи Ҳиракрга юборган номаларидан
Арийчилик
Арийчилик – эрамизнинг IV-VI асрларда насронийликнинг дастлабки оқимларидан бири бўлиб, ўғил-худонинг ота-худо тарафидан энг дастлабки яратилганлиги, кейинчалик - унинг ота-худо (антитринитаризм) билан моҳияти бир эмаслиги, исо илоҳий хусусиятлари, моҳияти ва шон-шуҳрати жиҳатидан ота-худодан кейин туришини таъкидлайди.