Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимахуллоҳ "Ал-Фиқҳ ул-акбар" китобларида бундай деганлар:
"Бу китоб тавҳиднинг асоси ва нималарга эътиқод қилиш тўғри бўлиши ҳақидадир. Мукаллаф (буларга) аниқ ишонгандан сўнг “Аллоҳга, фатиштараларига, китобларига, пайғамбарларига, қиёмат кунига, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан (Унинг хоҳиши билан) бўлишига, ўлгандан сўнг тирилишга ишондим. Бандаларнинг амаллари ҳисоб-китоб қилиниши, мизон (бандаларнинг амалларини ўлчаш), жаннат ва дўзах ҳақдир”, дейиши фарз бўлади.
Шарҳ: Ҳишом, Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийдан ривоят қилади: “Абу Ҳанифа ҳазратларининг бундай деганларини эшитдим: “Аллоҳ таолонинг исми Аъзами “Аллоҳ”дир. Таҳовий ва кўпчилик орифлар ҳам ана шундай дейишган. Ҳатто уларнинг наздида, мақом соҳиби учун “Аллоҳ” деб зикр қилишдан юксак зикр йўқдир. “Аллоҳ” лафзи бошқа сўздан ясалмаган. Абу Ҳанифа, Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний, Имом Шофиъий, Имом Халийл, Имом Зажож, Ибн Кайсан, Ҳалимий, Имомул-Ҳарамайн, Имом Ғаззолий, Имом Хаттобий ва бошқа жуда кўп олимлар ана шундай дейишган”.
Имом Аъзам ҳазратлари: “Бу китоб тавҳиднинг асоси...” яъни бу китоб Аллоҳ таолонинг зотида, исмлари ва сифатларида ягоналигини, тўғри тарзда билишнинг асосидир” дейдилар. Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан ривоят этилади: “Калом аҳлидан бир гуруҳи Имом Ҳазратлари билан Аллоҳ таолонинг рубубиятда ягоналигини исботлаш ҳақида баҳс қилишмоқчи бўлдилар. Имом Аъзам уларга бундай дедилар:
- У ҳақда баҳслашишдан олдин менга бу масалада жавоб беринг: Дажла дарёсида бир кема ўз-ўзидан қарши қирғоқдаги бандаргоҳга бориб, лангар ташлаб, устига ўзи озиқ-овқат, мато ва бошқа нарсаларни тўлдириб, юкланиб, яна ўз-ўзидан олдинги қирғоққа қайтиб, бандаргоҳга ўзи лангар ташлаб, устидаги юкларни ўзи тушриб, яна қайтиб кетиши ва бу ишларни бирор киши бошқармаслиги мумкинми?
- Йўқ, бундай бўлиши асло мумкин эмас, - дейишди. Уларга Имом Аъзам ҳазратлари айтдиларки:
- Агар биргина кемада ана шундай бўлиши мумкин эмас экан, бу олам қандай қилиб ўз-ўзини бошқара олади?
Шу маънода орифилиллаҳ Иброҳим Хавоснинг бундай гўзал сўзи бор:
“Ё Аллоҳ, Сенга элтувчи йўл ойдиндир, Ким Сени истаса далил изламас”.
Яна бир киши бундай демиш:
“Сен зоҳирсан барчага, Фақат кўр ойни кўрмас”.
Абул Атоҳиянинг ҳам гўзал шеъри бор:
“Осий нечунАллоҳга исён этур?!
Қайсар нечун Аллоҳни инкор этур?!
Ахир, ҳар ҳолату ҳар бир маконда,
Шоҳид бордир абадиян, Аллоҳга.
Ҳамма нарсаларда бордир далолат
Унинг бирлигига, танҳолигига.
Мен дейманки, Фотиҳа сурасини “Алҳамдулиллаҳи Роббил ъаламийн” ояти билан бошланиши Аллоҳ таолонинг рубубиятда (эгаликда, ҳожаликда) ягоналигининг исботидир. Рубубиятда ягоналик улуҳиятда (ибодати вожибликда) ягоналикни бил-диради, улуҳиятда ягоналик халқнинг фақат Унга ибодат қилишини тақозо қилади. Аллоҳ таолони танишда бандага энг аввал вожиб бўладиган нарса ана шудир.
Убудиятда ягона бўлган, рубубиятда ҳам ягона бўлади. Бунинг акси бўлмайди. Аллоҳ таоло бундай марҳамат этади:
«Қасамки, агар улардан: “Осмонлар ва Ерни ким яратган?” - деб сўрасангиз, албатта, “Аллоҳ” - дерлар”. Сиз “Ал-лоҳга ҳамд”, - денг. Йўқ, уларнинг кўплари (фақат Аллоҳга ибодат этиш зарур эканини) билмаслар» (Луқмон сураси, 25-оят).
«Биз фақат уларга бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз» (Зумар сураси, 3-оят).
Қуръони карим сураларининг аксари, балки Қуръони карим, биринчи сурасидан охирги сурасигача шу икки тавҳиднинг баёнидир.
Қуръони каримнинг баъзи оятлари Аллоҳ таолонинг зоти, исмлари ва сифатлари ҳақида бўлса, баъзилари ёлғиз Аллоҳга ибодат этишга даъват ва бутларга ибодат қилишдан қайтариқдир. Яна баъзилари Аллоҳ таолога итоат этишнинг вожиблиги ҳақидадир. Аллоҳ таолога итоат этиш тавҳиднинг мажбуриятидир.
Баъзи оятларда Аллоҳ таолонинг тавҳид аҳлига марҳамати, уларга дунё ва охиратда бериладиган ажр ҳамда мукофотлар баён этилган бўлса, баъзи оятларда Аллоҳга ширк келтирганларга дунёда берилган уқубат, охиратда улар йўлиқажак азоб баён этилган.
Қуръони карим оятларининг ҳаммаси тавҳид, тавҳид аҳлининг мажбуриятлари, уларнинг мадҳи, Аллоҳга ширк келтирганларнинг ёмонлиги, уларга бериладиган жазо ҳақидадир.
“Алҳамдулиллаҳи Роббил ъаламийн” - тавҳиддир.
“Ар Роҳманир-Роҳийм” - тавҳиддир.
“Малики йавмиддин” - тавҳиддир.
“Иййака наъбуду ва иййака настаъийн” - тавҳиддир.
“Иҳдинас-сиротал мустақийма, сироталлазийна анъамта алайҳим ғойрил мағзуби алайҳим валаз-золлийн (амийн)” -тавҳиддир. Бу тавҳид, ҳақиқатни билиб, уни тан олмай ер юзини бузиш мақсадида ҳаракат қилиб Аллоҳ таолонинг ғазабига учраганлар ва адашганларнинг тавҳиди эмас, неъматуллоҳга сазовор бўлган бахтиёр инсонлар эътиқод қилган тавҳиддир.
Жаноби Ҳақ марҳамат этади:
“Ана, энди бугун, динингизни камолига етказдим, неъматимни тамомила бердим ва сизлар учун Исломнинг дин бўлишига рози бўлдим” (Моида сураси, 3-оят).
Динимизда камчилик йўқ. Чунки Китоб ва Суннатда ҳамма нарса баён қилинган. Аллоҳ таоло марҳамат этади:
“Бу (оятлар) одамлар огоҳлантирилишлари ва (Аллоҳ) ягона илоҳ эканини билишлари ҳамда ақл эгалари эслат-ма олишлари учун бир баёнотдир” (Иброҳим сураси, 52-оят).
“Ахир, уларга тиловат қилинаётган (шу) Китобни Биз Сизга нозил қилганимиз улар учун етарли эмасми?!” (Анкабут, 51).
“Пайғамбар сизларга келтирган нарсани олингиз, у сизларни қайтарган нарсадан қайтингиз” (Ҳашр сураси, 7-оят).
Имом Таҳовий бундай дейди:
“Биз бу ҳақда (Тавҳид ҳақида) ўз билганимизча гапирмаймиз, ўз хоҳишимизга кўра тасаввур этмаймиз. Чунки Аллоҳ таоло ва расулига таслим бўлганларгина динда адашмайди”.
Имом Аъзам ҳазратлари “Ал-Фиқҳ ул-акбар” китобларида Аллоҳ таолонинг борлиги ҳақида тўхталмадилар. Чунки, Аллоҳ таолонинг борлиги кўз билан кўргудек аён, очиғу ошкордир. Жаноби Ҳақ марҳамат этади:
«Уларнинг пайғамбарлари айтдилар: “Осмонлар ва Ернинг яратувчиси - Аллоҳ (борлиги ва бирлиги) хусусида шак борми?!”» (Иброуим сураси, 10-оят).
«Қасамки, агар улардан: “Осмонлар ва Ерни ким яратган?” - деб сўрасангиз, албатта, “Аллоҳ”, - дерлар» (Луҳмон сураси, 25-оят).
Аллоҳ таоло борлигига исбот махлуқларнингяратилишидир. Ояти каримада бундай марҳамат қилинади:
“Бас, (эй Муҳаммад!) Юзингиз (ўзингиз)ни доимо тўғри бўлган динда (Исломда) тутинг! Инсонларни ўша асосда яратган Аллоҳнинг яратувчилигини (англангиз!) Аллоҳнинг яратишига ўзгартириш йўқ. Энг тўғри дин шудир, лекин кўп одамлар (буни) билмаслар” (Рум сураси, зо-оят).
Ҳазрат Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат этган бу ҳадиси шарифда ҳам шунга ишорат бор:
“Ҳар бир бола фитратда (соф ақидада - Аллоҳ таолонинг ягоналагини тасдиқлаб) дунёга келади. Сўнг уни ота-онаси ё яҳудий, ё насроний ва ё мажусий қилади” (Муснад; Ахлшд ибн Ҳанбал ж. 3; 435; ж.4, 24 Муслим;).
Барча пайғамбарлар ўз умматларига Аллоҳ таолонинг рубубиятда, улуҳиятда ва убудиятда ягоналигини билдириш учун юборилгандирлар. Уларнинг барчалари “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси мазмунини тарғиб қилишган.
Пайғамбарлар ўз умматларига Аллоҳ таолонинг борлигини исботлаш учун юборилмаган, балки улар ўйлаган ва хаёл қилган нарсаларни рад этиб, уларга Аллоҳдан ўзга маъбуд (сиғиниладиган) йўқилигини баён этиш учун юборилган.
Ақида ақлнинг ўзи етарли бўлган масалалардан бўлса-да, аслдан - шариатдан олиниши (ўрганилиши) вожибдир. Чунки Аллоҳ таолонинг борлигини, илмини, қудратини исботлашни билиш аслида Китоб ва Суннатга боғлиқ бўлмаса-да, эътиборга олиш жиҳатидан Китоб ва Суннатга боғлиқдир. Зеро, ақида илмини Китоб ва Суннатга мувофиқлиги эътиборга олинмаса, у файласуфларнинг илоҳиёт ҳақидаги илми каби, муҳаққиқлар зикр этишганидай, эътиборга лойиқ бўлмайди.
Бу оятлар Аллоҳнинг борлигига, қудратига, фазлига, карамига далолат қилувчи оятлардандир:
“Албатта, осмонлар ва Ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида, одамлар учун фойдали нарсалар ортилган кемаларнинг денгизда сузишида, Аллоҳ осмондан тушириб, у сабабли (ўлик) ерни тирилтирган сувда, турли жонзотларни унда (ерда) тарқатиб қўйишида, шамолларни (турли томонга) йўналтиришида ва осмон билан Ер орасидаги бўйин сундирилган булутлар-да ақлни ишлатадиган кишилар учун аломатлар (Аллоҳнинг вужуди ва қудратига далиллар) бордир” (Баҳара сураси, 164-оят).
Ояти каримада зикр этилган ер-кўкнинг, ҳайвонларнинг, ўсимликларнинг ва бошқа махлуқотларнинг ажойиб яратилганига диққат билан эътибор қилган киши уларни йўқдан бор қилиб, маълум қонунлар асосида тартибга солган ва уларга турли ҳикматларни жо қилган Яратувчи борлигига албатта иқрор бўлади. Аллоҳ таоло марҳамат этади:
“Қасамки, Биз инсонни (Одамни) лойнинг сарасидан яратдик. Сўнгра уни (инсон наслини, аввало) мустаҳкам қароргоҳ (бачадон)даги маний қилдик. Сўнгра (бу) манийни лахта қон қилиб яратдик, бас, лахта қонни парча гўшт қилиб яратдик, бас, парча гўштни суяклар қилиб яратиб, (бу) суякларга гўшт қопладик, сўнгра (унга жон киритиб, олдинги ҳолидан бутунлай) бошқача бир вужудни пайдо қилдик” (Мўминун сураси, 12-14-оятлар).
“Токи уларга унинг (Қуръоннинг) ҳақ экани аниқ маълум бўлгунича, албатта, Биз уларга атрофдаги ва ўз вужудларидаги аломатларимизни кўрсатажакмиз. Ахир, (уларга) Роббингизнинг барча нарсага гувоҳ экани кифоя эмасми?!” (Фусссилат сураси, 53-оят).
Байт:
“Ҳар нарсада У (Аллоҳ) ягона эканига далолат этувчи далил бор.”
Фитратан инсон Аллоҳтаолога имон келтиради. Фақат даҳрия тоифасидаги каби ақлсиз кимсаларнинг бир қисми бутга топиниб, Аллоҳга шерик келтириб куфрга кетдилар. Уларнинг яна бир қисми ҳодисаларни Аллоҳ таолодан бошқага нисбат бериб куфрга кетди. Масалан, мажусийлар ёмонликларни зулматдан, Иҳраман (Шайтон)дан, яхшиликни Раҳмоннинг нуридан деб билади. Бутга сиғинувчи баъзи авомлар эса баъзи ишларни бутлардан кўради. Жаноби Ҳақ марҳамат қилади:
«(Улар) дедилар: “Эй Ҳуд! Бизга бирор ҳужжат келтирмадинг. Биз сенинг (қуруқ) гапинг билан илоҳларимизни тарк этувчи ҳам, сенга ишонувчи ҳам эмасмиз. Сени балким илоҳларимиздан бирортаси чалиб кетгандир, деб биламиз”. (Ҳуд) деди: “Мен Аллоҳни гувоҳ қиламан ва сизлар ҳам гувоҳ бўлингизки, мен сизлар келтираётган ширкдан безорман”» (Ҳуд сураси, 53-54-оятлар).
Собийлар ва баъзи мунажжимлар кўп ҳодисаларни юлдузларга боғлашади.
Улардан баъзилари ўлгандан сўнг қиёматда тирилишни инкор қилиб, куфрга кетишган.
Ақлли кишиларга ана шулар етарлидир. Биз шарҳимизда Яратувчи борлиги ҳақида муҳаққиқлар келтирган ақлий муқаддималарни келтирмадик.
Ақлий муқаддималар хулосаси будир: олам ҳодисдир, яъни йўқдан бор этилгандир. Ҳамма олам Қадим сифатли (борлигининг аввали бўлмаган) Яратувчига муҳтождир. Ҳамма оламни йўқдан бор қилган Аллоҳ таолодир. Аллоҳ таолонинг бу ояти шу нуқтага ишора этади:
“Аллоҳ барча нарсанинг яратувчисидир. У барча нарсага вакил (ҳомий)дир” (Зумар сураси, 62-оят).
«Албатта, Роббингиз осмонлар ва Ерни олти кунда яратиб, сўнгра Арш узра “муставий” бўлган Аллоҳдир» (Юнус сураси, 3-оят).
Ким бу олам қадим (азалдан бор) деса, кофир бўлади. Бутун оламни яратган Вожибул вужуд (борлиги ўзгага боғлиқ бўлмаган) азалийдир (борлигининг аввали йўқдир), абадийдир (борлигининг сўнги йўқдир). Вожибул вужуд йўқ бўлиши мумкин эмасдир. Чунки борлигининг аввали бўлмаган Зот йўқ бўлмайди. У азалий-абадийдир. Вожибул вужуд, яъни Аллоҳ таоло Қадимдир, борлигининг аввали йўқдир. Боқийдир, борлигининг сўнги йўқдир. Демак, Аллоҳ таолонинг қадим ва бақо сифатлари, гарчи баъзилар у икки сифатни субутий сифатлардан ҳисоблаган бўлса-да, Аллоҳ таолонинг салбий сифатларидандир. Зеро, Аллоҳ таолонинг бақо сифати Уни асло йўқ бўлмаслигини билдиради, қадим сифати эса азалда йўқ бўлмаганини билдиради. Шу сабаб Турбиштий бундай деган: “Аллоҳ таолонинг вужуд ва қадим сифатлари Зотий сифатларидандир”, дейиш вожиб бўлади.
Имом Аъзам “Аллоҳга... имон келтирдим” дейиш фарз бўлади, дейишлари билан Аллоҳнинг ягоналигига тил билан иқрор бўлишнинг эътиборга олинишига ишора қилганлар. Лекин тил билан иқрор бўлиш имоннинг шартларидан бири эканида турли фикрлар мавжуд. Аммо тил билан иқрор бўлиш, баъзи пайтларда (имонни ошкор қилиш хатарли бўлганда) лозим бўлмаса-да, имон ҳукмларини ижро этиш шартидир. Имом Аъзамдан ана шундай ривоят этилган. Имом Мотуридийнинг фикрлари ҳам ана шундай. Ашъарийлар наздида эса асоҳдир, тўғридир. Ояти каримада бундай марҳамат қилинади:
“Аллоҳга ва охират кунига имон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига мухолифлик қилувчилар билан - гарчи улар ўзларининг оталари ёки ўғиллари ёки оға-инилари ёки қариндошлари бўлсалар ҳам - дўстлашаётган ҳолда топмассиз. Айнан ўшаларнинг дилларига (Аллоҳ) имонни битиб қўйган ва уларни Ўз (томон)идан бўлмиш руҳ (имон нури ёки Қуръон) билан қувватлантирган. У уларни остидан анҳорлар оқиб турадиган, улар мангу қоладиган (жаннатдаги) боғларга киритур. Аллоҳулардан рози, улар ҳам (Аллоҳдан) рози бўлурлар. Айнан ўшалар Аллоҳнинг ҳизби (динининг ҳимоячилари)дир. Огоҳ бўлингки, албатта, Аллоҳнинг ҳизбигина нажот топувчидир!” (Мужодала сураси, 22-оят)
Шайхулислом Паздавий бундай дейди: “Ким қалбда (қалб билан) имон келтириб, имонини узрсиз очиқ айтмаса мўмин бўлмайди Муҳаққиқ фуқаҳоларнинг фикрлари ҳам ана шундай. Имом Аъзамнинг китоблари аввалида “Аллоҳга... иқрорман” демаганлари киши имонини изҳор қилишда “Ашҳаду” (иқрорлик) дейиши шарт эмаслигига ишорадир. Шофиъий мазҳабидаги олимлар имонни изҳор қилишда “Ашҳаду” дейишни шарт қилганлар ва сўзларини асослаш учун Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг бу ҳадисларни далил келтиришган:
“Одамлар билан улар Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига иқрор бўлгунларича уришишга амр этилдим.” Бошқа бир ривоятда бундай келган: «“Ла илаҳа иллаллоҳ”, деганларича». Бу калиманинг маъноси: Аллоҳ таолонинг борлигини, Зотида ва сифатида ягоналигини тасдиқ этиб, иқрор бўлдим, деганларичадир (Бухорий, ж.1, с. 110, боб - 1).
Имом Абу Ҳанифанинг
"Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи" китобидан