close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
06.03.2024 07:26

Зеро, зулм золимлар бошига тушадиган зулматлардир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Зулмдан сақланинглар, чунки зулм Қиёмат кунида зулматлардир” (Муслим ривояти).

06.03.2024 07:13

Кейинги йилларда диёримизда тарқалган ихтилофлардан бири тасбеҳ тутиш масаласидир. Қадим-қадимлардан бери юртимизда ҳеч ихтилофсиз ишлатиб келинган тасбеҳ яқин-яқиндан бидъат, ҳаром дейдиганлар чиқа бошлади. Тўғри қадимдан тасбеҳ ишлатиш афзалми ёки зикрларни қўлда санаган яхшими, деган масалада уламоларнинг қарашлари турлича бўлган. Лекин у ерда афзаллик ҳақида гап кетади, бидъат ёки ҳаромлик ҳақида эмас. Бунинг устига динда бир амални бидъат ёки ҳаром, дейиш учун кучли далиллар керак бўлади. Тасбеҳ ишлатишдан ман қиладиган бундай далиллар эса мавжуд эмас.

06.03.2024 07:04

Аллоҳ таоло нарсаларни йўқдан бор қилди. Аллоҳ таоло ҳамиша, нарсалар бўлмасидан уларни билгувчидир. Нарсаларни қандай, қачон бўлишини тайин ва ҳукм қилган Удир. Дунё ва охиратда ҳар бир нарса фақат Унинг машиати (хоҳиши), илми, қазоси, қадари, Лавҳул маҳфузга битгани(га мувофиқ) билан бўлади. Лекин Лавҳул маҳфузга ҳукм этиб эмас, баён этиб ёзган.

06.03.2024 06:55

У яхши кўрувчи, ёрдам берувчидир. Дўстлиги ва муҳаббатининг маъноси олдин ўтди, ёрдамнинг маъноси эса очиқ-ойдиндир. Чунки у дин душманларига қаҳр қилиб, Уз дўстларига ёрдам беради.

06.03.2024 06:51

Қувват калимаси тўлиқ тўкис қудратга далолат қилади, матонат эса кучли қувватни ифодалайди.

06.03.2024 06:45

Барча муфассирлар ибодатга «жуда кучли хушуъ ва хузуъ» деб таъриф берганлар. Узини хокисор тутиб, Яратганни улуғлашнинг номи ибодатдир. Жумладан, китобларда ибодатга бундай таъриф берилган:

05.03.2024 22:21

Алмати фавқулодда вазиятлар департаментининг хабарига кўра, 4 март маҳаллий вақт билан 11:22 да Алматида кучли зилзила содир бўлди.

05.03.2024 22:09

Феодосия қирғоқлари яқинида Украина дронлари томонидан йўқ қилинган Россия патрул кемаси бортида транспорт ва жанговар вертолёт бўлган.

05.03.2024 18:42

Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг шариат ва фатво бўлими Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва ҳ.к. мамлакатлар уламолари кенгаши, фатво соҳасига масъул олимлар билан маслаҳатлашиб, бу йилги Рамазон ойининг бошланиши санасини тасдиқлади.

05.03.2024 05:40

Исроил ҳарбий самолётлари Ғазо сектори шимолидаги жибалия қўшимча лагерида олдинги ҳужумларда ҳалок бўлган юзлаб фаластинликлар жамоат кўрилган қабристонни бомбардимон қилди.

05.03.2024 05:18

Ҳақиқий мусулмон инсон иймон билан ва савоб умидида Рамазон рўзасини тутади. Иймон унинг қалбини обод қилади: “Ким иймон билан ва савоб умидида рамазон рўзасини тутса, унинг аввал қилган гувоҳлари кечирилади”. Рўзадорнинг рўзаси унинг тилини, кўзини, барча аъзоларини унинг ажрини кетказадиган, рўзасини бекор қиладиган ҳар бир динга тескари ишдан сақланишида кўринади. “Бировинглар рўза тутган куни беадаб сўзлар айтмасин, шовқин қилмасин. Агар уни биров сўкса ёки уришса “мен рўзадорман”, десин”. “Ким ёлғон сўзни ва унга амал қилишни ташламаса, Аллоҳ унинг таоми ва шаробини ташлашига муҳтож эмасдир”.

05.03.2024 01:02

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳуга бир кишининг чақимчилик қилиши хабари етиб келди. Шунда Ҳузайфа: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Чақимчи жаннатга кирмайди», деганларини эшитганман», деди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase