Сиффин жанги
Шомда Умар розияллоҳу анҳу давридан буён Муовия ибн Абу Суфён волий эди. Шом аҳолиси унга итоат этар ва ундан бошқани ўзларига волий бўлишини хоҳламас эди. Шунинг учун Ибн Савдо бу ерда ўз гуруҳини шакллантира олмади. Халифа Усмон розияллоҳу анҳу ўлдирилганидан кейин Муовия розияллоҳу анҳу жиноятчилар жазо олмагунича янги халифага байъат қилмасликка қарор қилди. Шунинг учун Али розияллоҳу анҳу Басрадаги ишлар изига тушгач, Шом юришига тайёргарлик кўриш учун 656 йилнинг охирларида Куфага борди.
Алий ва Муовия ўртасидаги - Сиффин жанги
Аллоҳ таолонинг динига маломат тошларини отувчилар Исломга зарба бериш мақсадида ҳазрати Алий билан Муовия (розияллоҳу анҳум) ўрталарида кечган зиддиятларга батамом таяниб олишади. Улар бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам саҳобаларининг ниятларини шубҳа остига олишни мақсад қилишади. Уларнинг ишини ўзгартириб, бузиб кўрсатишади.