Исроил армиясининг 2023-йил 7-октабрдан бери Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлганлар сони 32 минг 705 нафарга кўтарилди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ғазодаги воизи Ашраф ал-Қудра ўз баёнотида Исроилнинг Ғазо секторига 176 кундан бери уюштирган ҳужумлари ҳақида маълумот берди.
Кудра, Исроил кучларининг Ғазо секторига охирги 24 соат ичида уюштирган ҳужумларида яна 82 Фаластинлик ҳаётдан кўз юмганини, 98 Фаластинлик эса яраланганини билдирди.
7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида ҳаётдан кўз юмганлар сонининг 32 минг 705 нафарга етганини ифода этган Кудра, ярадорлар сонининг 75 минг 190 нафарга етганини қайд этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Кудранинг айтишича, вайроналар остида ва йўл четида ҳали ҳам қурбонлар бор. Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли тиббий гуруҳлар ва фуқаролик мудофаа ходимлари жасадларга етиб бора олмаганига урғу берди.
Ғазо секторига уюштирилган ҳужумларда ҳалок бўлганлар сони 32 минг 705 нафарга кўтарилди
Исроил армиясининг 2023-йил 7-октабрдан бери Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлганлар сони 32 минг 705 нафарга кўтарилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|