close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ироқдаги намойишларда 424 киши ҳалок бўлди

1 октябрдан бошлаб Ироқда намойишлар оқибатида 424 киши ҳалок бўлди ва 9 000 киши жароҳат олди. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссариати (OHCHR) баёнотига кўра, БМТ Гуманитар миссияси (UNAMI) 5 ноябрь-8 декабрь учун маъруза эълон қилди. 183 киши билан суҳбатга асосланган маърузага кўра, Ироқда айтиб ўтилган вақт ичида 170 киши ҳалок бўлди ва 2 264 киши яраланди.

Мамлакатда намойишлар бошланган 1 октябрдан бошлаб бугунги кунгача 424 киши ҳалок бўлди ва 8 758 киши жароҳат олди, хабар қилади TRT.
Ҳалок бўлганлар сони аслида кўпроқ бўлиши мумкинлиги қайд этилди, чунки ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони ҳақида расмий статистика эълон қилинмаяпти.
Шу аснода Ироқда намойишлар ҳамон давом этяпти. Бағдод ва Ироқнинг жанубидаги бошқа шаҳарлардаги намойишлар вақтида халқ Эроннинг мамлакатга таъсир кўрсатишга уринишига ҳам қарши чиқяпти. Ироқ бош вазири Одил Абдулмеҳди 29 ноябрь куни ҳукуматга қарши митинглар туфайли истеъфо беришга мажбур бўлди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase