close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россияда йил бошидан бери жиноятлар натижасида 20 минг киши ҳалок бўлди

Россияда шу йилнинг 10 ойи давомида 19,1 минг киши атрофида жиноятлар натижасида ҳалок бўлган. Бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 5,8% кам, дейилади Россия ИИВ статистика маълумотларида. "Жиноий ҳаракатлар натижасида 19,1 минг киши ҳалок бўлган, бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 5,8% кам. 30,1 минг кишининг соғлиғига жиддий шикаст етказилган, ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 6% кам", - дейилади материалларда.

Бунда, статистика маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг 39,5%и (7,6 минг киши) қишлоқ жойларига тўғри келади, соғлиғига жиддий шикаст етганларнинг 67,3%и (20,3 минг киши) шаҳар ва шаҳар туридаги поселкаларга тўғри келади.

Жиноятлар оқибатида етказилган зарар

Россия ҳудудида содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган зарар шу йилнинг ўн ойи ичида 435 млрд рублни ташкил қилди, бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 17% камдир.
"Тугалланган ва тўхтатилган жиноят ишлари бўйича жиноятлардан кўрилган зарар 435,2 млрд. сўмни ташкил этди, бу эса ўтган йилнинг шу кўрсаткичидан 17,3% камдир. Зарарнинг катта қисми (90,1%) шаҳарлар ва шаҳар типидаги посёлкаларда рўйхатга олинган жиноятлар оқибатида келиб чиқади", - дейилади Агентлик материалларида.
Бундан ташқари, ички ишлар вазирлигининг статистик материалларида қайд этилишича, январ-октябр ойларида иқтисодий жиноятлардан кўрилган зарар 302,2 млрд. рублни ташкил қилди. "Аниқланган иқтисодий жиноятларнинг умумий сонида оғир ва ўта оғир жиноятлар 62,6% ни ташкил этди", - дейилади материалларда.
Бу даврда Россия Федерациясида жами 96,1 мингдан ортиқ иқтисодий жиноятлар аниқланган бўлиб, уларнинг 82 мингтаси ички ишлар идоралари ходимлари томонидан аниқланган, бу эса иқтисодий жиноятлар умумий сонининг 85,3% ни ташкил этади.

Доимий даромадсиз

Россияда йил бошидан бери доимий даромад манбаига эга бўлмаганлар кўпроқ жиноят содир эта бошлади.
"717,6 мингдан ортиқ жиноят содир этган шахслар аниқланган (бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 3,9% кам), доимий даромад манбасига эга бўлмаганлар салмоғи 63,9%дан 64,1%гача ўсди. Шунингдек, илгари судланганлар салмоғи 29,5%дан 29,9%га ошди", - дейилади материалларда.
ИИВ статистика маълумотларига кўра, тергов қилинган жиноятларнинг қарийб 60%и илгари судланган шахслар томонидан амалга оширилган. Деярли ҳар учинчи жиноят маст ҳолатда содир этилади, ҳар 59-жиноят вояга етмаганлар томонидан ёки улар иштирокида содир этилади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase