close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
21.06.2020 05:48

АҚШ президенти Доналд Трамп келгуси ноябр ойидаги сайловларда демократлар томонидан жорий қилинаётган почта орқали овоз бериш амалиёти туфайли ютқазиши мумкинлигини айтди. "Чунки демократлар муттаҳамлик ва ўғирлик қилишади. Улар баъзи ҳудудларга, асосан республика ҳудудларига сайлов бюллетенларини юбормайдилар", деди Оқ уй раҳбари Washington Times газетасига берган интервьюда.

31.05.2020 09:30

Нью-Йоркдаги Стони-Брук Университетининг сиёсатшунос профессори, 2016 йилги сайловларда АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп ғалабасини башорат қилган Ҳелмут Норпот, у ўз лавозимига қайта сайланиш эҳтимоли катта деб ҳисоблайди.

14.03.2020 14:00

"Жаҳон биржаларидаги қулаш америка президентининг молиявий соҳада билимдонлигига бўлган ишончга путур етказди. У фитна назарияси билан жавоб қайтарди", - деб ёзади немис нашри Süddeutsche Zeitung. "Дональд Трамп машъум коронавирус билан ҳаммаси тугади деб эълон қилганига икки ҳафта бўлди. Касаллик юқтирганлар сони нолга қараб кетяпти, вазият назорат остида, деб айтганди у.

21.02.2020 02:04

Афғонистоннинг амалдаги раҳбари Ашраф Ғани Президент сайловларида овозларни санаб чиқиш натижасида расман ғолиб деб топилди, деди Афғонистон мустақил сайлов комиссияси раҳбари Хава Алам Нуристони матбуот анжуманида. Ғани 50,64% овоз тўплади ва у иккинчи муддатга қайта сайланди. Аввалроқ Афғонистоннинг шикоят ва даъволар бўйича комиссияси президент сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинганидан кейин келиб тушган 16,5 мингга яқин шикоятларни қабул қилган.

23.12.2019 13:55

Суперпрезидент

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

"Владимир Путин қарийб 20 йилдан бери ҳокимият тепасида. У журналистларнинг саволларига камдан-кам жавоб беради – айниқса, ўзининг президентлик муддати ҳақидаги саволларга. Бироқ яқинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида у бир ишора берди", - деб ёзади немис журнали Der Spiegel.

05.12.2019 04:28

Буюк Британияда асосий мухолифатчи саналган лейбористлар партияси етакчиси Джереми Корбин агар унинг партияси мамлакатда бўлиб ўтадиган сайловларда ғолиб чиқса, урушдан тинкаси қуриган Яманда фойдаланиш учун Саудия Арабистонига қурол-яроғ сотишни тўхтатишини маълум қилди.

15.10.2019 14:44

Ироқнинг Киркук етакчи ташкилотларидан бири, Бирлашган араб фронти раиси Васфи ал Аси бугунги кунда мамлакатда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун муддатидан аввал сайлов ўтказиш зарурати ҳақида айтиб ўтди. Киркукда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Аси бутун мамлакат бўйлаб барқарорликка эришиш учун амалдаги ҳукуматни ўзгартириш лозимлигини айтди ва муддатидан олдин сайлов ўтказишга чақирди.

25.08.2019 00:58

"(...) Россияликлар Эммануэл Макроннинг «сариқ нимчалар» ҳақидаги сўзлари борасида кўрганлари ва эшитганлари – Франция президентининг душанба куни Брегансонда ҳақиқатда айтган сўзларининг тамомила аксидир!

03.08.2019 06:17

Украинадаги сайлов

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Мақола муаллифи учун Украинадаги россияпараст кучлар Полшага қарши ва Ғарбга қарши кучларни англатади. Украина парламентига навбатдан ташқари сайловларда Зеленский партияси ғалабасини у айнан шу нуқтаи назардан кўриб чиқади ва бу Владимир Путиннинг «Россияпараст Украина» номли лойиҳасини ҳаётган татбиқ этиш рискини оширади деб маълум қилади. Унинг ҳис-туйғу билан тўлалиги шунчалик кучлики, асабий тутқаноқни эслатиб юборади.

24.06.2019 21:18

Истанбулнинг янги мэри сайловларида мухолиф Халқ-республика партиясидан номзод Экрем Имомўғлу ғолиб чикди. Нима сабабдан бу, бир қарашда, маҳаллий аҳамиятга молик бўлиб кўринган воқеа дунё ОАВда асосий янгиликлардан бирига айланди? Экрем Имомўғлу ўзи ким?

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase