close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
05.06.2019 09:56

Чегара ҳудудларида қандайдир жуда жиддий нарсаларга тайёргарлик бошланди. Қишлоқларда йўллар махсус техникалар ёрдамида текисланмоқда. Барча меҳмонхоналар брон қилинган, хоналарда косметик таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Маҳаллий аҳоли бир неча кун давомида ҳарбий техника ва катта будкали "Камаз"ларни томоша қилмоқда.

07.05.2019 11:21

Туркияда Марказий сайлов комиссияси март ойида бўлиб ўтган Истанбул мэри лавозимига сайловлар якунини бекор қилди, деб хабар беради "Анадолу" агентлиги. 11 нафар МСК аъзоларидан 7 киши сайлов натижаларини бекор қилиш ва такрорий сайлов ўтказиш учун, тўрт киши эса қарши овоз берди. Қарор Истанбул шаҳрида сайловлар давомида жиддий қодабузарликлар ҳақида шикоят қилган Адолат ва тараққиёт партиясининг мурожаати асосида қабул қилинди.

22.04.2019 20:28

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров машҳур актёр ва шоумен Владимир Зеленский ғалаба қозонган Украинадаги президентлик сайловларининг натижаларини мамнуният билан кутиб олди. Минтақа раҳбари ўзининг Telegram-каналида украиналик сиёсатчини унинг сўзларига кўра, Украина халқининг Россияга қарши йўналтирилган «Порошенко жамоасининг бемулоҳаза йўналиши»ни қабул қилмаслиги натижаси бўлган ғалаба билан табриклади.

16.04.2019 01:05

Чоршанба куни мусулмонлар дунёсининг энг йирик мамлакатида 190 миллиондан ортиқ киши навбатдаги президентни сайлаш учун сайлов участкаларига (уларнинг умумий сони 805 мингдан ортиқни ташкил қилади) ташриф буюриши кутилмоқда. Овоз беришдан олдин асосий эътибор сиёсатга эмас, мафкурага қаратилган кучли қарама-қаршиликдаги сайлов кампанияси бўлиб ўтди. Шундай қилиб, Индонезиядаги сайловлар ҳақида нималарни билиш керак?

11.04.2019 16:03

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху сешанба бўлиб ўтган парламентга сайловларда кўпчилик овозларни ҳисоб-китоб қилишдан сўнг ўз лавозимида рекорд, бешинчи муддатига қолишга тайёрланмоқда, Исроилнинг учта асосий телеканали эса уни ғолиб деб эълон қилиб бўлди.

02.04.2019 12:04

Туркияда сайлов

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Ўткан якшанба куни Туркияда муниципал сайловлар бўлиб ўтди. Миллионлаб турк фуқаролари маҳаллий ҳукуматни сайлаш учун сайлов қутилари қўйилган дойларга ташриф буюрдилар. Овоз бериш Туркиянинг шарқий провинцияларида соат 16:00 да (Гринвич бўйича 13:00) ва ғарбий провинцияларда Гринвич бўйича 14:00 да якунланди.

30.03.2019 08:52

Ҳазиллар тугамоқда

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

"Эртага якшанба куни бўлиб ўтадиган президент сайловида гап Украина келажаги ҳақида боради. Порахўрлик, қашшоқлик, Россия билан низо – мамлакат муаммолар гирдобида қолиб кетган. Ўзи нима рўй беряпти? Барча сўровларда комик етакчилик қиляпти. Ким ўзи у, Владимир Зеленский?", - дея савол беради Германиянинг Die Tageszeitung журналисти Бернхард Клазен.

06.02.2019 20:57

Жазоирда ҳукмрон коалиция партияси шанба куни президент Абдулазиз Бутефлиқа номзодини 18 апрелга мўлжалланган сайловга илгари сурди. Партиялар Миллий озодлик фронти марказий офисида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, навбатдаги сайловда уларнинг номзоди Бутефлиқа бўлишини маълум қилиб, биргаликдаги ёзма баёнотни эълон қилдилар.

06.02.2019 19:27

Марказий Америкада жойлашган Сальвадор (Эль-Сальвадор Республикаси) давлатининг янги президенти лавозимига фаластинлик муҳожир-мусулмоннинг ўғли сайланди. Найиб Букеле Сальвадорда бўлиб ўтган президент сайловларида учала рақибини бирга қўшганда ҳам улардан кўп овоз тўплаб, президент сайловида ғалаба қозонди ва чорак аср давомида мамлакат сиёсатида етакчилик қили келган икки асосий партияни сиқиб чиқарди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase