close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
12.08.2020 10:10

Татаристон МДИ екатеринбурглик талаба қиздан шикоят олди. Қизга ўзи ўқиётган Свердловск тиббиёт коллежида ҳижобда юриш тақиқланган. Бу чора таълим муассасасида унинг ички қоидалари ва низомдан олинган бандлари билан изоҳланган. Тиббиёт коллежи маъмурияти Татаристон муфтийси вакили билан суҳбатда аниқ жавоб берди: уларнинг тартибига кўра рўмол устидан тиббий қалпоқ кийиш мумкин емас, дея хабар берди диний ташкилот.

02.01.2020 00:12

Бу йил Татаристонда 18 та янги масжид очилди, хабар қилади Татристон республикаси Мусулмонлар диний бошқармаси матбуот хизмати. Масалан, Актаниш, Апастов, Арск, Бавлин, Буинск, Мамадиш, Муслюмов, Нурлат, Сабинск, Спасск, Балтасин туманлари мухтасибатида, шунингдек, Қозон шаҳри Совет туманида янги масжид очилди. Улар қаторидан 29 декабрда очиладиган Агриз туман Назяр қишлоғи масжиди ҳам ўрин олган.

18.10.2019 03:32

Мавлид ан-Наби арафасида ТР МДМ «Хузур» нашриёт уйи «Пайғамбарга бўлган муҳаббатингизни қандай ифодалаган бўлардингиз?» мавзусида эсселар конкурси эълон қилди. Бу ҳақида ТР МДМ матбуот хизмати маълум қилди. Мавлид ан-Наби — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган кун бўлиб, бу йил 8 ноябрга тўғри келади.

14.09.2019 11:43

Instagram ижтимоий тармоғида «Ислом гўзаллиги» флешмоби бошланди. Флешмоб ташаббуси шу тариқа имкон қадар кўпроқ фойдаланувчилар эътиборини ислом қадриятларига жалб қилишга қарор қилган Татаристоннинг ёш мусулмонларига тегишли.

20.06.2019 14:37

«Ҳузур» нашриёт уйи томонидан Мухаммад Шокир бин Мухаммад Зокир Сулаймонийнинг тўрт жидли «Ислом тарихи» асарини чоп этилди. Татаристон Республикаси мусулмонлар диний бошқармаси сайтида қайд этилишича, «Ислом тарихи» – XX аср бошларида татар тилида чоп этилган қимматли асардир.

01.06.2019 10:33

Татаристоннинг ахлоқ тузатиш колонияларида жазога ҳукм қилинган мусулмонлар учун Рамазон ойида ифторликлар ўтказилди. Бу ҳақида "Татар-Информ" ҳақида Россия УФСИН Татаристон бўйича матбуот хизмати хабар берди. "Бугунги кунда минтақадаги ахлоқ тузатиш муассасаларида мусулмонлар учун 7 та масжид ва 5 та ибодат хонаси мавжуд. Мусулмонлар жамоати 500 кишини ташкил қилади. Анъанага кўра, улар учун асосий мусулмон байрамлари, никоҳ маросимлари ташкил этилади",-дея хабар беради агентлик матбуот хизмати.

19.05.2019 00:37

Россияда энг йирик ифтор оқшомларидан бири икки йиллик танаффусдан сўнг «Қозон-арена» стадионида бўлиб ўтади ва 15 минг рўзадор меҳмон қилинади, деб хабар берди журналистларга Татаристон муфтийси Комил Самигуллин. "Республика ифтори 25 май куни еттинчи марта бўлиб ўтади. Биз 15 минг нафар рўзадорни меҳмон қилиш ниятидамиз. Уларнинг барчаси дастурхон атрофида ифторликда. Бизда бунақаси ҳали бўлмаган", - деди Самигуллин.

30.04.2019 10:46

Татаристон мухтасибатларида болалар ўртасида намоз кўриклари давом этмоқда. Хусусан, ўтган дам олиш кунлари Чистополда 50 га яқин ўғил ва қиз болалар намозни билиш борасида куч синашдилар. Эслатиб ўтамизки, барча мухтасибатларда намоз ўқиш бўйича мусобақалар уч номинацияда бўлиб ўтди:

30.04.2019 09:09

Татаристон президенти Рустам Миннихановдан республика ҳудудида Рамазон ойида спиртли ичимликлар сотишни тақиқлаш ҳақида илтимос қилинди. Мос келувчи очиқ мактубни Татаристон оқсоқоллар шўроси, татарлар ижтимоий маркази ва «Муслима» мусулмон аёллар ташкилоти йўллади.

11.04.2019 17:11

Россия Федерациясининг Татаристон республикаси бўйича ички ишлар вазирлиги Қозон шаҳри умумтаълим мактаблари ўқитувчиларидан ҳижобда юрадиган ўқувчи қизлар рўйхатини тақдим этишни сўрашмоқда. Маҳкамада бу хизмат бўйича зарурат билан изоҳланди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase