Бу қарор қуйидагича изоҳланади:"...талабалар ташқи кўриниши коллеж ва тиббиёт ходими қиёфасининг асоси ҳисобланади", " талабалар энг консерватив беморларнинг маданий-психологик хусусиятларини ҳисобга олишлари керак", "талаба образи беморнинг психологик қулайлигини бузмаслиги керак".
Татаристон муфтийси Комил Самигуллин воқеани ўзининг Instagram саҳифасида изоҳлади. Унинг фикрича, коллежнинг жавоблари кўплаб саволлар туғдиради.
"Талабанинг ҳижоби таълим муассасаси имижини қандай бузади? Консерватив беморлар деганда, афтидан, исломофоблар назарда тутилганми? Ҳижобдаги тиббиёт ходими беморларга қандай қилиб психологик ноқулайлик туғдиради? Ва энг муҳими: ҳатто Россия Федерацияси Конституциясида Худо ҳақида гапирилган бўлсада, талаба қизларга ҳижоб кийишни тақиқловчи ички қоидалар ва буйруқлар қанчалик қонуний?" – савол беради Самигуллин.
Таълим муассасасининг дунёвийлиги далил эмас, таъкидлади у Россиянинг дунёвий мамлакат эканлигини эслатиб, аммо унинг Конституцияси Худога бўлган ишончни кўрсатади. Муфтий аниқлик киритишича," дунёвий " атеистик дегани эмас, аксинча барча ақидаларга ва ҳатто атеистик дунёқарашларга ҳурматни таъкидлайди.
Бундан ташқари, Самигуллин ҳижоб тиббий ёки бошқа таълим муассасаси ҳал қиладиган масала эмаслигини эслатди.
"Намоз, Ҳаж, Қурбон ёки ҳалол каби ҳижоб фақат мусулмонларга тааллуқли бўлган ва бошқа Россия фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳеч қандай тарзда бузмаётган масалалардир. Лекин нима учундир, Исломга шахсий ёки касбий алоқаси бўлмаган одамлар Ислом фиқҳи бўйича муҳокама қиладилар ва ҳатто қарор қабул қиладилар", - деб ғазабланди муфтий.
ТР МДИ раҳбарининг эслатишича, мусулмонлар Россия Федерациясининг тенг ҳуқуқли фуқаролари, бироқ таълим олиш учун ҳижоб кийиш ҳуқуқини судлар орқали ҳимоя қилишга мажбур.
"Президент В.Путин анъанавий Исломни Россия маданиятининг энг муҳим қисми деб атайди, таълим муассасаларидаги маъмурий ишчилар эса ҳижобни кўрганда "эстетик таъсирланиш" ни ҳис этиб, қизларимиз учун муросасиз шароит яратиб беради. Аслида уларни касб эгаллаш имкониятидан маҳрум қилишади. Ҳижоб Аллоҳ томонидан фарз қилинган. Мусулмон аёллар учун шарт қилиб қўйган Қодир Аллоҳ билан баҳслашишга ҳожат йўқ! "- хулоса қилди Самигуллин.
Муфтий таълим муассасаларида ҳижобнинг тақиқлангани туфайли қийналаётган талаба қизларни ҳимоя қилиб чиқди
Татаристон МДИ екатеринбурглик талаба қиздан шикоят олди. Қизга ўзи ўқиётган Свердловск тиббиёт коллежида ҳижобда юриш тақиқланган. Бу чора таълим муассасасида унинг ички қоидалари ва низомдан олинган бандлари билан изоҳланган. Тиббиёт коллежи маъмурияти Татаристон муфтийси вакили билан суҳбатда аниқ жавоб берди: уларнинг тартибига кўра рўмол устидан тиббий қалпоқ кийиш мумкин емас, дея хабар берди диний ташкилот.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди