Кўп минг кишилик мажлис аъзоларининг сезиларли қисми – 2,5 минг киши – республиканинг мусулмон ҳудудларидандир.
Анъанавий равишда ифторда кўп болали ва кам таъминланган оилалар, соғлиқ борасида имконият чекланган одамлар иштирок этади. Шу билан бирга, ифторга турли даражадаги раҳбарлар, жамоатчилик ва диний ташкилот вакиллари, Эрон, Туркия ва Қозоғистоннинг бош консуллари иштирок этади.
VII республика ифторига кириш – бепул чипталар бўйича. Уларни Қозон масжидларида ва Татаристон мухтасибатахларида олиш мумкин. Бундан ташқари, ташкилотчилар томонидан стадион ҳудудидан ташқарида тарқатиладиган ифтор учун қўшимча 1000 та ланчбокс кўзда тутилган.
Меҳмонлар жонли ижрода нашида ва муножотлардан баҳраманд бўлади. Ифтор дастурида машҳур татар диний арбобларининг ваъзлари ҳам кўзда тутилган.
Футбол майдонида очиқ осмон остида жамоат намози кўзда тутилган, ифторлик эса стадион стиобати остидаги майдонда ташкил қилинади, 15 минг кишига дастурхон ёзилади.
Таомномага анъанавий равишда қуруқ мевалар, мевалар, сув, шарбат, гўшт ва сабзавотлар, шунингдек, миллий пишириқлар - очпочмак (гўшт ва картошкали учбурчак сомса), беккен (карам ва тухумли сомса), чак-чак ва конфетлар киритилади. Шунингдек, меҳмонларга ош тортилади. Бунинг учун 1,3 тонна гуруч тайёрлаб қўйилган. Таомлар Қозон шаҳри озиқ-овқат ва ижтимоий овқатланиш департаменти томонидан тайёрланади ва «Қозон-арена»да иситиб берилади.
Ифтор ўтказишда 1158 нафар кўнгилли ёрдам беради. Уларнинг энг каттаси 79 ёш, энг кичиги эса – 16 ёшда. Бу йил кўнгиллилар 20 майдан иш бошлайди: улар мажлис ўтказиш учун жой ташкил қилиши, шанбалик ўтказиши, столлар ўрнатиши гиламлар тўшаши, озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаб қўйиши, мева-сабзавотларни ювиши ва қуритиши лозим. Бевосита ифтор ўтказиладиган кун меҳмонларни кутиб олиш, жамоат намозини ташкил қилиш, таомлар тортиш ва меҳмонлардан кейин тозалаш ишлари юклатилади.
Татаристонда Россия миқёсида энг йирик миқёсли ифтор амалга оширилади
Россияда энг йирик ифтор оқшомларидан бири икки йиллик танаффусдан сўнг «Қозон-арена» стадионида бўлиб ўтади ва 15 минг рўзадор меҳмон қилинади, деб хабар берди журналистларга Татаристон муфтийси Комил Самигуллин. "Республика ифтори 25 май куни еттинчи марта бўлиб ўтади. Биз 15 минг нафар рўзадорни меҳмон қилиш ниятидамиз. Уларнинг барчаси дастурхон атрофида ифторликда. Бизда бунақаси ҳали бўлмаган", - деди Самигуллин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси