У араб қабилалари қисқача тарихидан, Расулуллоҳ (с.а.в.) шажарасидан бошлаган ҳамда исломнинг тарқалиши ва рошид халифалар даври ҳақида ҳикоя қилади.
Ушбу китобни ёзишда Сулаймоний араб ва турк тилларидаги бутун жаҳонга машҳур асарларга таянган, уларда баён қилинган ҳодисаларни таққослаган ва фақат ишончли тарихий далилларни танлаб олган.
Бу асарлар орасида Г. Ал-Жазирий, Ибнул Халдун, Ахмет Жавдет пошо, татар илоҳиётчиси Шигабутдин Маржоний каби бюк мутафаккирлар, мусулмон олимлари ва тарихчиларнинг асарлари бор эди.
Бир асрдан кейин Сулаймонийнинг «Ислом тарихи» асари эски татар алифбосидан замонавий алифбога ўгирилди ва биз уни кенг оирадаги ўқувчиларга тақдим этишдан мамнунмиз. Аллоҳ ушбу китобни умматимиз ва халқимиз учун фойдали қилсин.
«Ҳузур» нашриёт уйи М.Сулаймонийнинг тўрт жидли «Ислом тарихи» асарини чоп этди
«Ҳузур» нашриёт уйи томонидан Мухаммад Шокир бин Мухаммад Зокир Сулаймонийнинг тўрт жидли «Ислом тарихи» асарини чоп этилди. Татаристон Республикаси мусулмонлар диний бошқармаси сайтида қайд этилишича, «Ислом тарихи» – XX аср бошларида татар тилида чоп этилган қимматли асардир.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар