Сурия Муваққат ҳукуматининг раҳбари Абдурраҳмон Мустафо ушбу вилоятдаги вазиятдан хавотирларини "Анадолу" агентлиги билан баҳам кўрди.
Мустафонинг таъкидлашича, Дера провинцияси 2018 йилда Россиянинг босими остида эришилган келишув натижасида Асад режими назорати остига ўтган бўлса-да, аҳоли ҳалигача мамлакатдаги вазиятдан норози.
Айни пайтда Асад тарафдорлари вазиятни назорат остига олишга уриниб, аҳолини қўрқитмоқда.
"Суриянинг жанубида Асад тарафдорларининг сони ортиб бораётгани риск билан боғлиқ. Дера шаҳридаги қатлиом эҳтимоли бизни хавотирга солмоқда. Сурияликлар қонунсизлик ва ўзбошимчалик билан ҳибсга олинганларга қарши норозилик билдирмоқда ", деди Мустафо.
Суриянинг Муваққат ҳукумати раҳбари дунё ҳамжамиятини мамлакат жанубидаги вазиятга эътибор беришга чақирди. “Аҳоли ҳаёти хавф остида. Шошилинч чоралар кўриш керак "деди Мустафо.
У Сурия, Миср ва Ливиядаги ҳарбий ва авторитар режимларнинг муваффақиятсизликка эришиишига ишонч билдирди.
Асад тарафдорлари Суриянинг жанубида қирғинларни амалга ошириши мумкин
Мўътадил Сурия мухолифати вакиллари Суриянинг Дера вилоятидаги вазиятдан хавотир билдирдилар. Башар Асад ва Эрон тарафдори бўлган ёлланма қўшин гуруҳлари аҳолининг бир қисми Дамашқ сиёсатидан норози бўлган Суриянинг жанубидаги Дера вилоятида ўзларининг иштирокини кучайтирмоқдалар.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди