"АҚШ Президенти Доналд Трамп ўтган ҳафта менга ўз қўшинларини Суриядан олиб чиқиб кетишини ва у ерда катта миқдорда пул сарфламаслигини айтди" - деди Эрдўған.
Туркия раҳбари Суриянинг шимоли-шарқидаги Қамишли шаҳрида ва жанубда Дейр аз-Зорда катта миқдордаги нефт захҳиралари мавжудлигини ва улар АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган Сурия Демократик Кучлари (СДС) назорати остида эканлигини қўшимча қилди.
“Американинг ушбу ҳудудлар бўйича режаси бор. Путинда ҳам бор. Мен Путинга таклиф қилдим: биз нефтни тушумлари ҳисобига ушбу ҳудудларни тиклашимиз мумкин. Агар [Россия] ёрдам кўрсатса, биз Сурияни тиклашимиз мумкин” деди.
"Ва Путин буни амалга ошириш мумкинлигини айтди."
Эрдўғаннинг қўшимча қилишича, у Трампга шунга ўхшаш таклиф қилиши мумкин эди, гарчи нефт юқори сифатли бўлмасада, уни сотишдан олинган даромад барибир Сурияни тиклаш учун имконият бўлиши мумкин.
Бироқ муаммо биринчи навбатда шундаки, СДС (яъни РПК) Дейр-эз-Зор, Хасака, Хўмс ва Ракка минтақаларида жойлашган Суриянинг 70 фоиз энергетика ресурсларини назорат қилади.
Анқарадаги SETA таҳлил маркази СДС салоҳиятини ҳозирги кунда кунига 300 000 баррель нефт, деб баҳолайди. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, СДС тахминий экспорт тушуми 8 млрд. долларга тенг бўлади. Тўғри, бу ҳисоб-китоблар нефтнинг эски, яъни нарх кескин тушиб кетган 9 март «қора душанба»дан олдинги нархини ҳисобга олган. Ва бу кейинги муаммо, чунки Форс кўрфази ва бошқа манбаларда яхшироқ ва арзонроқ нефт бўлса, кимдир Сурия нефтига эҳтиёж сезишини тасаввур қилиш қийин.
Ва ниҳоят, яқинлашиб келаётган глобал инқироз, на Россияга, на АҚШга Сурияни қайта тиклаш учун вақт қолдирмайди.
Эрдўған Сурияни унинг нефти ҳисобига тиклашни таклиф қилди
Туркия президенти Эрдўған душанба куни кечқурун Суриянинг Қамишли ва Дейр аз-Зордаги нефт заҳиралари уруш томонидан вайрон қилинган мамлакатни тиклаш учун ишлатилиши кераклигини айтди. Идлиб инқирозини муҳокама қилиш учун Брюсселга ташрифи давомида у ҳамроҳлик қилаётган журналистлар билан суҳбатлашган Эрдўған, узоқ вақтдан бери сурияликларни ҳимоя қилиш учун хавфсиз зонани таклиф қилган, аммо бу таклиф эшитилмади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси