close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сурия режими Идлибда тинчлик битимини бузмоқда

Башар Асад режими кучлари Идлиб деэскалация ҳудудида тинчлик келишувини бузишда давом этмоқда, хабар қилади «Анадолу» агентлиги. Таъкидланишича, ўқ отишни тўхтатиш битими кучга кирган биринчи куннинг охирига келиб 15 та бузилиш ҳолати қайд этилган, улар давомида Дамашқ режими тарафдорлари 50 дан ортиқ снаряд отган.

Маълумотларга кўра, бугун Урум ас-Сугра ҳудудидан Туркия қуролли кучлари таъминот карвони пулемётлардан ўққа тутилган. Бундан ташқари, Туркия армиясининг бўлинмаларидан бири жойлашган жойдан 800 метр масофадаги ҳудуд миномётлардан ўққа тутилди.
Асад тарафдорлари Идлиб вилоятининг жанубидаги Маарат Алия, Фаттира, Кастун, Кан Сафра, Зияра, Ибзумо, Сфуҳин, Бара ва Тукад ҳудудларида, шунингдек, Ҳама вилоятида ҳужумларни амалга оширгани аниқланган.
Яқинда режим артиллерияси Идлибдаги Шухен, Фатире ва Кефер Авид қишлоқларига қарийб бир соат давомида артиллерия забраси берди.
Шу билан бирга, иккита танк ва иккита зирҳли транспорт воситаларидан иборат кўп сонли жангарилардан иборат режим қўшинлари карвони Кефренбил буфер зонасининг ғарбида (Идлиб вилоятининг жанубий қисми) Буреж ва Марет Мукес аҳоли пунктларида олдинга ўтиб, позицияларни эгаллаб олдилар.
Эслатиб ўтамиз, 5 март куни Москвада бўлиб ўтган Туркия-Россия саммити музокаралари якунига кўра, Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида сулҳ эълон қилинди. Ўт очишни тўхтатиш режими 6 март куни ярим тунда кучга кирди.
15 мартдан бошлаб Туркия ва Россия М4 автомагистрали бўйлаб қўшма патруллик қилишни бошлайдилар, бу ерда "хавфсизлик йўлаги" яратилади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase