close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрон: Ҳукумат бизнинг тарк этишимизни талаб қилмагунча биз Сурияда қоламиз

Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Аббос Мусавийнинг айтишича, мамлакат қонуний ҳукумати уларни олиб чиқишни талаб қилмагунча эронликлар Сурияда қолади. Унинг сўзларига кўра, Эроннинг бу ерда мавжудлиги АҚШ ёки Исроилнинг ҳаракатларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

"Биз ҳукуматнинг таклифига биноан терроризмга қарши кураш бўйича маслаҳатчилар сифатида иштирок этяпмиз ва бошқа соҳаларда ҳам ёрдам кўрсатмоқдамиз. Сурия билан муносабатларимиз самимий ва яқин, улар стратегикдир", деди у.
Ушбу сўзлар АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг яқинда Исроилга ташрифи чоғида берган баёнотига жавобан берилган. Америкалик сиёсатчи Эрондан Оятуллоҳ режимини терроризмни ёйишда айблаб, ўз кучларини Суриядан олиб чиқилишини талаб қилди.
Эслатиб ўтамиз, 17 май куни Ислом инқилобининг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хаменеи америкаликлар Сурия ва Ироқдан қувиб чиқарилишини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Американинг ушбу мамлакатларда бўлиши ноқонунийдир.
Бир кун олдин унинг расмий Твиттер саҳифасида Исроил бегуноҳ одамларга ҳужум қиладиган қутурган йиртқич ит деб номланган баёнот пайдо бўлди. "Улар геноцид, қирғин, аёллар ва болаларни ўлдириш тарафдори ва ҳеч қандай келишувларни тан олмайдилар", деди Оятуллоҳ.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase