close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
23.12.2019 13:55

Суперпрезидент

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

"Владимир Путин қарийб 20 йилдан бери ҳокимият тепасида. У журналистларнинг саволларига камдан-кам жавоб беради – айниқса, ўзининг президентлик муддати ҳақидаги саволларга. Бироқ яқинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида у бир ишора берди", - деб ёзади немис журнали Der Spiegel.

18.12.2019 07:22

"Москва Сурияда содир этилган ҳарбий жиноятларни тергов қилиш механизмини молиялаштиришга тўсқинлик қилишга уринмоқда", - деб ёзади Le Monde мухбири Кэрри Нутен. "(...) БМТ Бош Ассамблеясининг бешинчи қўмитаси муҳим вазифани ҳал қилиш учун шошилмоқда: вазиятни мураккаблаштирадиган бюджет инқирозининг олдини олиш учун Рождествогача 2020 йил бюджетини мувофиқлаштириш ва тасдиқлашга ҳаракат қилмоқда", - дейлади мақолада.

17.12.2019 16:18

Владимир вилоятининг Александров шаҳрида «Грозний» лақаби билан танилган Иван IV ҳайкали тантанали равишда очилди. Россия тарихида бу шоҳга қараганда зиддиятлироқ шахс бўлмаса керак. У зодагон уруғларга қарши курашди, яқинлари орасида "фитна"ни шафқатсизларча куйдирди ва ғазаб ўтида ўз ўғлини шафқатсизларча ўлдирди.

17.12.2019 08:06

"(...) Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA) саросимага тушмади: унинг душанба куни, 9 декабрда, Лозаннада (Швейцария) тўпланган ижроия қўмитаси бир овоздан Россияни тўрт йил муддатга футбол бўйича жаҳон чемпионати ва Олимпиада ўйинлари каби йирик мусобақаларда иштирок этишдан четлатиш ҳақида қарор қабул қилди", - хабар беради Le Monde.

14.12.2019 00:03

Давлат Думасининг Жисмоний тарбия, спорт, туризм ва ёшлар масалалари бўйича қўмитаси спорт иншоотларида спорт мухлислари ибодат қила оладиган махсус диний хоналарни ташкил этиш лойиҳасини ёқлаб овоз берди, деб хабар беради Р-Спорт. Якуний қарорни Давлат Думаси депутатлари қабул қилишади, деди қўмита раҳбари Михаил Дегтярев.

03.12.2019 02:13

Суриянинг Идлиб вилоятига янги гуманитар фалокат яқинлашмоқда. Россия ва Асад режими томонидан касалхоналарга қарши тизимли компания олиб борилгандан сўнг, жанубдаги Идлиб вилоятида тиббий муассасалар қолмади. Маҳаллий манбаларга кўра, Асад режими бу минтақадаги сўнгги касалхонани бомбардимон қилган ва вайронага айлантирган. Чоршанба куни кечаси Кафранбелдаги болалар касалхонаси ва Равда туғруқхонаси вайрон қилинган.

24.11.2019 15:47

«Ғарбда ҳам либераллар, ҳам консерваторлар, Россия яна глобал миқёсда улкан кучга айланди деган фикрга қўшилаяпти. Россиянинг ўзида эса, таниқли ташқи сиёсат экспертлари Ғарб ўз мамлакатининг тикланишини қабул қилгани маъқул, деб таъкидламоқда.

14.10.2019 21:44

Давлат Думасига спорт тадбирлари қатнашчиларининг илтимосига биноан, спорт иншоотларида диний маросимлар ва удумлар ўтказиш имконияти кўзда тутилган қонун лойиҳаси киритилди. Турли фракциялардан бир гуруҳ депутатлар «РФда жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги ва «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунларга спорт тадбирлари ўтказиш вақтида диний эҳтиёжларни қондириш эркинлиги борасида инсон ҳуқуқлари таъминланишини кўзда тутадиган тузатишлар лойиҳаси кўриб чиқиш учун киритилди.

13.10.2019 01:28

Сурияда рўй берган сўнгги воқеалар, хусусан, Туркия ҳужуми сабабли, Кремл энди чеҳрасидан сир бой бермасликдан бошқа чораси йўқ, деб ҳисоблайди Австриянинг «Штандард» газетасида чоп этилган мақола муаллифи. Аммо ўқувчилар бундай деб ўйламайдилар: уларнинг фикрига кўра,  Путин нима қилаётганини жуда яхши билади.

03.10.2019 13:12

«Россия мусулмон етакчилари «гуноҳ ва зино»нинг тарқалишини тўхтатиш учун эркакларга биттадан ортиқ хотинга эга бўлишга рухсат беришга даъват қилмоқда», - деб ёзади The Times. «Россияда полигамия (кўп хотинлилик) қонун билан тақиқланган, лекин Москва муфтийси Илдар Аляутдиновнинг ҳисоблашича, агар мусулмон минтақаларда бу урф-одатга риоя қилинадиган бўлса, бу ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase