close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
03.10.2021 09:57

Суриянинг Идлиб вилоятидаги сукунат ўрнини кескин равишда қаттиқ бомбаримон эгаллади.

22.03.2021 13:38

Асад қуролли кучлари Алеппо провинцияси Эль-Этерип районида жойлашган касалхонага ҳужум уюштирди. Башар Асад режими кучлари ва террорчи эронпараст гуруҳлари Идлиб де-эскалация зонасида ўқ отишни тўхтатиш режимини бузиб, шифохонани ўққа тутди, натижада 6 нафар тинч аҳоли, жумладан, бир нафар бола ҳалок бўлди. Яна 15 нафар тинч аҳоли вакили яраланган.

18.05.2020 23:37

Идлибда Сурия режимига мухолифат кучлари билан ва ИШИД жангарилари ўртасида тўқнашув бошланиши мумкин. Бир қатор манбаларга кўра, Суриянинг Идлиб вилоятида мухолифат қўмондони ва ИШИД * жангарилари ўртасида тўқнашув бошланиши мумкин, чунки унинг раҳбарларидан бири жангариларнинг Сурия мухолифатига ҳужум қилиш арафасида ўлдирилган.

13.03.2020 18:36

Туркия президенти Эрдўған душанба куни кечқурун Суриянинг Қамишли ва Дейр аз-Зордаги нефт заҳиралари уруш томонидан вайрон қилинган мамлакатни тиклаш учун ишлатилиши кераклигини айтди. Идлиб инқирозини муҳокама қилиш учун Брюсселга ташрифи давомида у ҳамроҳлик қилаётган журналистлар билан суҳбатлашган Эрдўған, узоқ вақтдан бери сурияликларни ҳимоя қилиш учун хавфсиз зонани таклиф қилган, аммо бу таклиф эшитилмади.

11.03.2020 17:45

Башар Асад режими кучлари Идлиб деэскалация ҳудудида тинчлик келишувини бузишда давом этмоқда, хабар қилади «Анадолу» агентлиги. Таъкидланишича, ўқ отишни тўхтатиш битими кучга кирган биринчи куннинг охирига келиб 15 та бузилиш ҳолати қайд этилган, улар давомида Дамашқ режими тарафдорлари 50 дан ортиқ снаряд отган.

28.02.2020 19:54

Турк армияси Сурия ҳарбийларининг Идлибдаги позициялари бўйича берган ёпирилма зарбаси натижасида «Бук» ва «Панцирь» комплекслари, 23 та танк, яна шунча дала тўплари ва ўзиюрар тўплар, шунингдек, бешта вертолетни йўқ қилди. Бу ҳақида Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар маълум қилди, деб хабар беради Anadolu.

17.02.2020 01:53

Башар Асад режими парламенти пайшанба куни 1915-1917 йллар Туркияда рўй берган воқеаларни «арманлар геноциди» деб тан олди. «Парламент ... усмонийлар давлати томонидан 20-аср бошларида арманларга қарши содир этилган геноцидни тан олади ва қоралайди», - дейилади «Халқ йиғилиши» баёнотида.

12.02.2020 14:54

Сурия мухолифат кучлари сешанба куни, 11 февралда Суриянинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган Идлиб вилоятида Башар Асад армиясига тегишли вертолетни уриб туширди. Экипаж ҳалок бўлди. Абдулла ал-Шами (Abdulla al-Shami) – қуролланга гуруҳлар Иттифоқи етакчиси – Рейтер агентлигига маълум қилишича, вертолет Идлибдан жанубда уриб туширилган.

16.01.2020 06:04

Шанба куни Сурия режими мамлакатнинг шимоли-ғарб қисмидаги Идлиб вилоятида тўртта шаҳарга қарши уюштирилган ҳаво ҳужумлари натижасида камида 17 киши ҳалок бўлди ва 40 киши яраланди. Reuters айтишича, зарбалар ўт очишни тўхтатиб туриш ҳақидаги битим кучга киришидан бир кун олдин рўй берган.

27.12.2019 20:58

Сешанба куни камида саккиз киши, шу жумладан бешта бола, Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган ва бу ерда кўчириб келинган одамлар яширинган мактабга ракета келиб тушганида ҳалок бўлди, хабар қилади кузатувчилари ва мухолифат фаоллари.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase