Лина Алясканинг энг йирик шаҳри Анкоридж катта ёшдаги мактаб ўқувчилари лигасидаги ягона муслимадир. Жамоада ундан ташқари Бразилия, Таиланд, Испаниялик айирбошлаш бўйича келган талабалар бор. Муслиманинг ҳикоя қилишича, у ватанида ҳар хил спорт турлари – теннис ва футбол билан фаол шуғулланган ва ҳатто бадминтон бўйича ўсмирлар чемпионатида ғалаба ҳам қозонган. Лекин хоккей унинг учун қандайдир ғайриодатий нарсага айланди. Бироқ, биринчи шайба киритилгандан сўнг у Аляскадаги уни қабул қилган оилага Покистонда шундай жамоа ташкил қилиш нияти ҳақида гапирди.
«Мен бу ўйинга шайдо бўлиб қолдим. Хоккей куч-қувват вужудга келтирар экан. Уй келгач, аёллар жамоаси ташкил қилмоқчиман. Бу қийин бўлади, лекин мен барибир уриниб кўрмоқчиман», – дея келажакдаги мақсадлари билан ўртоқлашди Лина.