Париж апелляция суди Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозини уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, шундан икки йили шартли рвишда. Бу ҳақда 17-май куни Франcе-Прессе агентлиги хабар берди.
Саркози "коррупция ва таъсир ўтказишда" айбдор деб топилди, бу Франция президентига нисбатан мисли кўрилмаган ҳукм.
Таъкидланишича, Франция собиқ раҳбарининг адвокати Тери Эрзог ва собиқ судя Гилбер Азибер ҳам худди шундай муддатларни олган. Саркози ҳақиқий қамоқ жазосини олган биринчи Франция президенти бўлди.
Бундан ташқари, Саркози жазо муддатини уйида электрон билагузук билан ўташи ва у ҳам уч йилга фуқаролик ҳуқуқидан маҳрум этилиши, шу муддатга ҳар қандай давлат лавозимига сайланиши тақиқланиши кўрсатилган.
2021 йил март ойида Саркози бировларнинг телефонларини тинглаш иши бўйича коррупция ва таъсир савдоси билан шуғулланганликда айбдор деб топилиб, уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, шундан иккий йили шартли равишда. Бироқ, сиёсатчи апеллятсия шикояти берди ва 2022-йил декабрида апеллятсия жараёни бошланди.
Франциянинг собиқ президенти исламофоб Саркози қамаладиган бўлди
Париж апелляция суди Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозини уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, шундан икки йили шартли рвишда. Бу ҳақда 17-май куни Франcе-Прессе агентлиги хабар берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар