Россия Федерациясининг Украинадаги йўқотишлари тарихий чегарадан ошиб кетди.
17-май, чоршанба куни эрталабки ҳолатга кўра, Украина ҳарбийлари кунига 610 нафар рус аскарини йўқ қилди, босқин бошидан бери Россия армиясининг йўқотишларининг умумий сони 200 000 дан ортиқ аскар - 200 590 аскарни ташкил этди. (Бу расми рақамлар, аслида ўлганлар бундан кўп бўлиши мумкин) Бундан ташқари, Украина Қуролли кучлари яна тўққизта танк ва 16 та дронни йўқ қилди.
Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бош штаби маълум қилди.
24.02.22 дан 17.05.23 гача душманнинг умумий жанговар йўқотишлари тахминан:
шахсий таркиб - тахминан 200590 (+610) аскар қириб ташланган,
танклар - 3771 (+9) дона,
зирҳли жанговар машиналар - 7365 (+17) дона,
артиллерия тизимлари - 3166 (+16) дона,
МЛРС - 562 (+0) дона,
ҳаво мудофааси тизимлари - 318 (+2) дона,
самолёт - 308 (+0) дона,
вертолётлар - 294 (+0) дона,
дронлар - 2748 (+16),
қанотли ракеталар - 982 (+9),
кемалар / қайиқлар - 18 (+0) дона,
автомобил ускуналари ва танкерлари - 6067 (+19) дона,
махсус жиҳозлар - 417 (+7)