close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тошкентда Спас-Преображен соборини (черковни) қайта тиклашармиш

Ҳозирги Мустақиллик Майдони ўрнида жойлашган бу черков Туркистонда Чор Россиясининг Жоме (асосий) черкови ролини ўйнаган, унда Туркистон генерал-губернаторлари ва ҳарбий рус элитаси ўз ибодатларини қилган.

Агарда бу черковни Сергели туманида қайта тиклашга православлар ибодати учун  черковлар етишмаётгани каби обектив эҳтиёжлар бўлса, мен уни тикланишини тўлиқ қўллаб-қувватлайман.  
Лекин православ аҳолисининг қисқараётган демографик кўрсаткичлари бундай обектив эҳтиёжлар мавжудлигини инкор этмоқда:

1) православларнинг асосий қисмини ташкил этаётган рус аҳолиси ўртасида туғилиш камайиб бормоқда,
2) маҳаллий руслар мамлакатдан чиқиб кетмоқда ва натижада Ўзбекистонда православ жамоаси асосан қариялардан иборат бўлиб қолган.

Асл сабаб эса, Камолон маҳалласида Тошкентни босиб олишда ҳалок бўлган чор аскарига аталган бутхона таъмирланиши каби, бу черковни тикланишида ҳам Россиянинг геосёсий манфаатлари кўпроқ рол ўйнаяпти.
Рус Православ Черкови (РПЦ) аллақачон рус шовинистларининг нео-империал "рус дунёси (русский мир)" ғоясининг тарғиб қилишда асосий воситачига айланган.
Сергели туманининг православ жамоасининг эҳтиёжларига монанд кичик бир ибодатхона эмас,  колониял Туркистоннинг энг асосий ҳарбий черковини бутун жозибаси билан қайта тиклаш, Камолон махалласидаги бутхона каби бу черков ҳам ибодат объекти эмас, Туркистон ҳудуди Россиянинг мулки, унинг ҳаққи бўлмиш томорқаси эканлигининг рамзий тимсоли бўлиб хизмат қилиши кераклигига яққол ишора қилмоқда.

Сардор Салим (с)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase