Ҳар қандай халқни осонгина бошқариш мумкин. Бунинг учун унга аллақандай таги-туги йўқ душманни кўрсатганча, юртга ҳужум қилишга ҳозирлик кўраётганини уқтириш, ушбу йўналишга хизмат қиладиган ташвиқот ишларини тинмай олиб бориш лозим. Шундан сўнг бундай тарғиботга қарши чиққанлар билан пацифизм тарафдорларини халқ душманлари сифатида эълон қилиш керак.
Захар Прилепин собиқ СССР ҳудудларини Россия Федерациясига қўшиб олишни ва “уларнинг аҳолисига рус тилини ўргатиш”ни таклиф қилди.
Россиялик ёзувчи, «Справедливая Россия» партияси аъзоси Захар Прилепин Ўзбекистонни ва бошқа қўшни давлатларни Россияга қўшиб олишни таклиф қилди. Унинг фикрича, СССРнинг қулаши ҳақидаги барча ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб тан олиш, қўшни давлатларни эса жуда кўп фуқаролари Россияга келгани баҳонасида «шунчаки тўлалигича қўшиб олиш» керак.
Тошкентда Спас-Преображен соборини (черковни) қайта тиклашармиш
Ҳозирги Мустақиллик Майдони ўрнида жойлашган бу черков Туркистонда Чор Россиясининг Жоме (асосий) черкови ролини ўйнаган, унда Туркистон генерал-губернаторлари ва ҳарбий рус элитаси ўз ибодатларини қилган.
Нима сабабдан Россия халқлари Украинада «рус дунёси» учун ҳалок бўляпти
Россия минтақалари орасида Украина билан урушда ўлганлар сони бўйича миллий республикалар етакчилик қилмоқда. «Белсат» мухбирлари «рус дунёси»учун бошқа халқлар ўлдириши ва ўлиши қандай содир бўлганлигини, келажакда нима кутиш кераклигини кўриб чиқмоқдалар.
Қандай қилиб ўзбек неофити «рус дунёси» учун азият чекди
Ўзбекистон фуқароси бўлган, Интерпол сўровига асосан Россия ҳукумат томонидан ҳисобга олинган Руслан Жуманазарович Бабаджанов (расмдаги) ватанига топширилиши ва чет элда жанговар ҳаракатларда иштирок этганлиги учун 10 йилгача бўлган муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.