Қайд этилишича, Конститутсия лойиҳасида давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимларига нисбатан айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид демократик қоида киритилмоқда.
Унга кўра, қуйидаги лавозимларга бир шахс икки мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас:
Қонунчилик палатаси спикери;
Сенат раиси;
Ўзбекистон Республикасининг президенти;
вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари кенгашининг раиси;
ҳоким
Олий суднинг раиси ва раис ўринбосари;
Судялар олий кенгашининг раиси ва раис ўринбосари;
Марказий сайлов комиссиянинг раиси;
Бош прокурор.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 9-март куни бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда депутатлар референдум ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиши кутилмоқда. Соат 15:00 да Қонунчилик палатасида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда Конститутсиявий қонун лойиҳаси кўриб чиқилади. Депутатларнинг саволлари, позиция ва хулосалари тингланади. Шу ернинг ўзида масъул қўмита барча саволларга жавоб беради.