close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қозоғистоннинг собиқ Мудофаа вазири Мурат Бектанов 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

  • Пайшанба, Март 09 2023
  • Муаллиф  fergana.agency

Қозоғистон собиқ Мудофаа вазири Мурат Бектанов 12 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда BaigeNews.kz хабар берди.

Қозоғистон собиқ Мудофаа вазири Мурат Бектанов 12 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда BaigeNews.kz хабар берди.

Ҳукм 24 февраль куни жиноят ишлари бўйича Ихтисослаштирилган туманлараро ҳарбий суди томонидан чиқарилган. Бектанов Қозоғистон Жиноят кодексининг 451-моддаси 3-қисми («Жанговор вазиятда оғир оқибатларга олиб келган ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганлик») бўйича айбдор деб топилган.
Суд қарорига кўра, собиқ Мудофаа вазири ўз муддатини жазони ижро этиш тизимининг максимал хавфсизлик тизими муассасида ўтайди. Суд ишнинг «маҳфий» сарлавҳаси остида кўриб чиқилганига ишора қилиб, батафсилроқ маълумот бермади.
Мурат Бектанов 2021 йил август ойида Қозоғистон Мудофаа вазири лавозимига тайинланган эди. У 2022 йил 19 январида, ўша ойда 230 киши ҳалок бўлган ва 4,5 мингдан ортиқ киши жароҳатланган оммавий тартибсизликлардан сўнг лавозимидан четлаштирилган эди. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Бектановнинг истеъфога чиқишини январь воқеалари чоғида «ўта ишончсизлиги ва ташаббускор раҳбариятнинг йўқлиги» қуролли кучларнинг ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаришига тўсқинлик қилгани билан изоҳлаганди.
Бектановга нисбатан Жиноят кодексининг 452-моддаси («Ҳокимият ҳаракатсизлиги») да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, ўтган йил 20 февралида вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига қамалган эди.
Жорий йилнинг январь ойида Қозоғистон Бош прокурори Берик Асилов январь воқеалари чоғида Мурат Бектанов очиқдан-очиқ ноқонуний буйруқлар бергани ва стратегик ҳарбий объектларни ҳимоясиз қолдирганини айтган эди. Унинг тушунтиришича, собиқ Мудофаа вазирининг айби билан тўполон иштирокчилари кордонни ёриб ўтишга, полиция ва Миллий гвардия кучларини бостиришга, аҳолини даҳшатга солишга муваффақ бўлган.
«Оқибатда одамлар жиноятчилар қўлидан ҳалок бўлди, шаҳарлар талон-тарож қилинди ва ёқиб юборилди. Шунинг учун Бектанов жанговар вазиятда мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда», — дея тушунтирди Бош прокурор. Бу ҳақда fergana.agency хабар тарқатди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase