close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Араб дунёсида Морган Фримен Исломни қабул қилгани ҳақидаги миш-мишлар текширилди

Голливуд актёри ва телебошловчиси Морган Фрименнинг Қатардаги жаҳон чемпионатининг очилиш маросимидаги таъсирчан чиқишидан сўнг Фриманнинг Исломга муносабати ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилина бошлади – артист Қатарда Исломни қабул қилгани ҳақида миш-мишларнинг янги тўлқини пайдо бўлди, дея хабар беради IslamNews сайти Samaa нашрига таяниб.

Муҳокама сабаб Фриманнинг очилиш маросимида саҳнада Қатарлик мотивацион маърузачи Ғаним ал-Муфта билан суҳбати бўлди. Ал-Муфта Раббий томонидан турли халқларни яратгани ҳақидаги Қуръон оятини ўқиб берди ва Фриман эшитганларидан ҳайратда эканлигини билдирди.
Кўплаб хорижий оммавий ахборот воситалари бунинг тасдиғини излашди, аммо Фриманнинг Исломни қабул қилгани ҳақида ишончли маълумот йўқ. Морганнинг жаҳон динларига бўлган қизиқиши унинг мухлислари учун узоқ вақтдан бери сир бўлмаган, у кўплаб телекўрсатувларни эътиқод ҳақидаги суҳбатларга бағишлаган.
Хусусан, мустақил араб тилидаги "Misbar" платформаси ўз текширувини ўтказди ва Фриманнинг Исломни қабул қилгани ҳақидаги миш-мишларни тасдиқламади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase