Туркиянинг «Yeni Safak» газетаси Исроилни Ғазодаги ваҳшийликларни тўхтатишга қандай мажбурлаш кераклигини тушунтирувчи кенг мақола чоп этди.
Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар биргаликда Исроилга қарши санкциялар ва тўлиқ блокада қўйишлари керак:
Исроилга борадиган ва Исроил портларини тарк этадиган барча кемалар тўхтатилсин.
Исроилга фуқаролик ва ҳарбий парвозлар учун ҳаво ҳудудини тўлиқ ёпиб, уруш учун ўқ-дориларни олишнинг олдини олади.
Миср ва Иордания Исроил билан қуруқликдаги чегараларини ёпиши керак, бу эса сионистик режимни бутунлай фалаж қилиб, уни ташқи дунё билан транспорт алоқасидан маҳрум қилади.
Исроил билан барча молиявий, савдо ва иқтисодий алоқаларнинг тўхтатилишидан кўрилган йўқотишлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш орқали қопланиши мумкин.
Мусулмон давлатларининг имкониятлари НАТО каби ҳарбий куч ташкил қилиш учун етарли. Туркиядаги қуролли кучлар сони 600 минг киши, Покистонда 1,7 миллион аскар, Мисрда 1 миллион 220 минг, Эронда 1 миллион нафарни ташкил этади.
Мусулмон давлатлари томонидан бу чораларнинг қабул қилиниши уруш жиноятчиси Нетаняху режимини ҳам, унинг тарафдорларини ҳам шарманда қилади.
Бунинг учун мусулмонлар бир ёқадан бош чиқаригши керак.
Абу Муслим тайёрлади