close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолиши мумкин бўлади

Агар протокол тасдиқланса, худди шундай қоида Ўзбекистон ҳудудидаги қозоғистонликларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда 30 календар кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади. Тегишли протокол икки давлат ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган.
Ҳужжатга кўра, фуқароларнинг бўлиш муддати чегарани кесиб ўтган пайтдан бошлаб 30 кундан ошмаса, улар мамлакат ҳудудига кириши ва ҳаракатланиши мумкин.
Ҳозирда ҳар икки давлат фуқаролари бошқа давлат ҳудудида фақат беш кун рўйхатдан ўтмасдан қолиши мумкин.
Шу билан бирга, ҳужжат лойиҳасида агар бир давлат фуқароси бошқа давлатда 30 календар кундан ортиқ бўлса, у ҳолда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олиши шартлиги кўрсатилган. Шу билан бирга, исталган транспорт турида чегарани кесиб ўтишда миграция карталарини олиш ва тақдим этиш талаби ҳужжатдан чиқариб ташланган.
Aйни пайтда ҳужжат протоколи 12 декабрга қадар давом этадиган жамоатчилик муҳокамасида.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase