close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нигериялик актриса Мерси Аигбе Рамазон ойида Ислом динини қабул қилди

Нигериялик киноактриса Мерси Аигбе бу йилги Рамазон ойида мусулмон бўлишга қарор қилгани ҳақида гапирди, дея хабар берди Daily Пост нашри.

Нигериялик киноактриса Мерси Аигбе бу йилги Рамазон ойида мусулмон бўлишга қарор қилгани ҳақида гапирди, дея хабар берди Daily Пост нашри.
Аигбе 2022 йилда мусулмон продюсери Казим Адеотига турмушга чиқди, бироқ у дарҳол исломни қабул қилиш ҳақида ўйламади – бу унинг учун бир неча ойлик динни ўрганишдан кейин онгли равишда қабул қилинган қарорга айланди.
"Менинг янги исмим Ҳожия Мина", деди Нигериялик машҳур актриса ўз истеъдоди мухлисларига.
Исломни энди қабул қилган аёл ижтимоий тармоқларда ўз суратларини ўзгартирилган қиёфада бўлишди – у энди ҳижобда. Ҳожия Мино турмуш ўртоғи билан бу йилги Рамазон ойида диний тадбирлар – маъруза ва ифторликлар уюштирмоқда ва улардан кадрлар ижтимоий тармоқларда тарқатилмоқда.
"Аллоҳ таоло бизга ўз раҳматини берсин, шунда биз бундан ҳам кўпроқ шундай маърузаларни ўтказамиз", деб ёзади Аигбе.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase