close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қандай қилиб Иларион ота Абдуллатифга айланди

Машҳур америкалик руҳоний узоқ вақт маънавий саргардонлардан сўнг қандай қилиб мусулмон бўлишга қарор қилгани ҳақида гапириб берди.

Машҳур америкалик руҳоний узоқ вақт маънавий саргардонлардан сўнг қандай қилиб мусулмон бўлишга қарор қилгани ҳақида гапириб берди.
Калифорнияда яшовчи Иларион ота Хиги дастлаб Рус православ черковида руҳоний бўлган, кейин 2003 йилда Антиохия православ черковига, 2007 йилда эса Шарқий католик черковига кўчиб ўтган. Руҳоний кўп йиллар давомида насронийликнинг турли тармоқларининг теологик жиҳатларини ўрганиб чиқди ва унинг илоҳиётчилар томонидан қораланган христиан динининг бошқа соҳаларига изчил ўтиши Иларионнинг ҳақиқатга интилиши ва эътиқодни энг тўғри тушунишини акс эттиради.
Ниҳоят, Иларион ота ўзининг маънавий изланишларига жавоб топди ва шу йиллар давомида Исломга интилаётганини англади, деб ёзади Middle Еаст Monitor. "Ислом мени ўнлаб йиллар давомида у ёки бу даражада жалб қилиб келди ва энди мен ниҳоят бу қадамни қўйишга қарор қилдим."
"Бунинг учун мен жисмонан кўчиб ўтишим керак эди, чунки мен католик монастирида яшаганман."
Энди Иларион ўзини Абдуллатиф деб атайди. Янги қабул қилинган мусулмоннинг фикрича, у бир диндан юз ўгириб, бошқа динга ўтгани йўқ, балки ўзининг "асл моҳиятига" қайтган.
"Исломни қабул қилганларнинг кўпчилиги бу ҳақда "ўтиш" эмас, балки Исломга "қайтиш" сифатида гапиришади", - дея изоҳ берди собиқ руҳоний.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Миссионерлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase