close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Путин ҳалок бўлган аскарларнинг оналарига фарзандлари барибир ўлиб кетган бўлишини айтди

Диктаторнинг айтишича, бошқа одамлар "ароқдан ёки бошқа нарсадан" ўлишади.

Ҳамма одамлар ўлади, деди Россия президенти Путин жума куни Украина билан урушга ташланган аскарларнинг оналари билан учрашувда.
Ҳар бир кишининг ўлими "муқаррар", деди у Россия давлат матбуоти марҳум ўғлининг онаси деб атаган аёллардан бирига мурожаат қилиб.
"Ўлмайдиган одам йўқ, ҳаммамиз Раббнинг қўл остидамиз ва бир кун келиб ҳаммамиз бу дунёни тарк этамиз", деб тушунтирди Путин.
Баъзи одамлар, Россия Федерацияси Президентининг сўзларига кўра, яшаяптими ёки яшамаяптими – тушунарсиз, лекин улар "ароқдан ёки бошқа нарсадан" ўлиб кетишади.
"Яшаган ёки яшамаган, сезилмас. Аммо ўғлингиз яшади. Ва унинг мақсадига эришилди. Бу унинг ҳаётни беҳуда тарк этмаганлигини англатади", деди Путин оналардан бирига мурожаат қилиб ("Российская газета" иқтибослари).
АҚШ Бош штаби маълумотларига кўра, уруш бошланганидан бери Россия 100 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчидан ҳалок бўлган ва яраланган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase