Россия армиясининг йўқотишлари келгуси йилнинг баҳорига қадар сафарбар қилинган 100 минг кишига етиши мумкин, деб ёзади «Важные истории» РФ Қуролли Кучлари Бош штабига ва ФСБга яқин бўлган иккита манбага таяниб. Уларнинг сўзларига кўра, бу йўқотишларни муддатли ҳарбий хизматчилар ҳисобига тўлдириш режалаштирилган.
Россия ҳарбий раҳбарияти қишда вақтдан ютишни ва сафарбар қилинганлар ёрдамида Украинадаги фронтни барқарорлаштиришни, "кейин баҳорда ҳаммасини қайтадан бошлаш"ни режалаштирмоқда, деди ФСБга яқин манба. Ушбу режа катта йўқотишларни ўз ичига олади. "Кейинги йилнинг баҳорига келиб, ҳалок бўлганлар ва ярадорлар сони [прогнозлардан бирига кўра] 100 мингга яқин бўлиши мумкин", - дейди у. Унинг сўзларига кўра, улар ўрнига муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларни қўйиш режалаштирилмоқда.
Бош штабга яқин бошқа манба ҳам прогноз ҳақида гапирди, унга кўра Украинадаги жангларда йўқотишлар 100 мингга яқин сафарбар қилинганлардан иборат бўлади. У тасдиқладики, эндиликда ҳарбийларнинг вазифаси фронт чизиғини мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилишдир. Илгари, иккинчи мудофаа чизиғи учун етарли одам йўқ эди, аммо ҳозир бу жойлар "сафарбарлаштирилганлар" билан тўлдирилган. Россия Мудофаа вазирлиги сафарбар қилинганлар орасидаги йўқотишларни қоплаш учун Украинага жўнатилиши мумкин бўлган 120 минг чақирилувчини тайёрлашни режалаштирмоқда, деди манба. Шунинг учун Путин қисман сафарбарлик ҳақидаги фармонни бекор қилмаяпти, дейди у.
Муддатли ҳарбий хизматчиларни ҳарбий хизматга чақирилганидан кейин тўрт ойдан камроқ вақт ичида ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун юбориш Россия қонунчилигида тақиқланган. Бироқ, Украинанинг аннексия қилинган ҳудудларида жорий этилган уруш ёки ҳарбий ҳолат шароитида бунга рухсат берилади. Бундан ташқари, Россиянинг Украина билан чегарадош ҳудудларида ҳарбий ҳолатга яқин бўлган "ўрта даражадаги жавоб" жорий этилди.
Урушни ўрганиш институти (ISW) октябрь ойининг охирида чақирилувчиларни урушга жўнатиш эҳтимоли ҳақида ёзган. Уларга кўра, 1 ноябрдан 31 декабргача бўлган муддатда 120 мингга яқин муддатли ҳарбий хизматга чақириладиган ҳарбий хизматчи Украинада 2023-йил баҳорида фронтга ўтказилиши мумкин.
«Важные истории»нинг иккала манбасига кўра, Украинадаги урушда рус армияси бир қатор оғир мағлубиятларга учраганига қарамай, Путин Киевни эгаллашдан умидини узгани йўқ. Ушбу мақсадга эришиш учун у йўқотишларга қарамай, бир неча йил курашишга тайёр.
РФ Қуролли Кучлари Бош штаби сафарбар қилинган 100 минг кишининг баҳоргача қирилиб кетишини башорат қилди
Бу йўқотишлар муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар томонидан қопланиши режалаштирилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси