25 ноябрь куни эрталаб Украина Қуролли кучлари Бахмут яқинидаги айирбошлаш фондини тўлдирди. Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) олти ёлланма аскари асирга олинди.
Бу ҳақида украиналик таниқли кўнгилли Роман Доник Facebook да маълум қилди.
Украина Қуролли Кучларининг «Холодный Яр» 93-алоҳида механизациялашган бригадаси аскарлари "вагнерчилар"ни асир олишди.
Доник россиялик ёлланма аскарлар тирик қолгани улар учун "омад" бўлганига ишонч билдирди.
"Улар "НАТО билан тенг бўлмаган жангда қаҳрамонларча ҳалок бўлишлари мумкин", деди кўнгилли.
Шуни таъкидлаш керакки, ҳарбий мухбир Богдан Мирошниковнинг сўзларига кўра, Бахмут йўналишидаги вазият жуда оғир, аммо назорат остида қолмоқда. Бу ҳақида у 24 ноябрь куни Телеграмда ёзган.
"Энг қайноқ нуқталар Опытный, Озеряновка ва Бахмутнинг шарқий чеккаларидир. Босқинчилар ҳужумларини янада кучайтирган бўлса-да, Украина Қуролли кучлари сафда турибди. Оғир йўқотишлардан ташқари, бу оркларга бошқа ҳеч нарса келтирмайди ", деди журналист.
Бахмут яқинида Украина Қуролли Кучлари фронтни ёриб ўтишга уринаётган "вагнерчилар" бўлинмасини асир олди
.Душман 93-алоҳида механизациялашган «Холодный Яр» бригадаси аскарлари томонидан мағлуб этилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси