close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

PKK Истанбулдаги терактга алоқадорми?

Истанбулдаги терактда яраланганларнинг беш нафари реанимацияда қолмоқда, икки нафарининг аҳволи оғир. Бу ҳақида якшанба куни Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Фахреттин Коджа маълум қилди.

"Портлаш оқибатида яраланган ва даволанаётган 42 кишидан беш нафари реанимацияда, икки нафарининг аҳволи оғирлигича қолмоқда", — деб ёзди у Твиттерда.
Вазир расман рўйхатга олинган ва касалхонага ётқизилган 81 нафар жабрланувчидан "39 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонадан чиқарилган"лигини тасдиқлади. 42 киши касалхонада қолишда давом этмоқда, уларга шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда.
Туркия «Ғалаба» партияси етакчиларидан бири Адем Ташкайа ижтимоий тармоқларда Истанбулдаги ҳужумни PKK адвокати Жиан Тосун амалга оширганини айтди. Ташкайа аёлнинг суратини ҳам жойлаштирди.
Диярбакирлик 37 ёшли Жиан Тосун террорчи Курдистон ишчи партияси аъзоси. Бироқ кейинчалик у ижтимоий тармоқдаги постини ўчириб ташлади.
Туркиялик хавфсизлик бўйича мутахассислар ҳам Habertürk телеканали орқали ҳужум РКК иши бўлганини айтишди. Халқаро хавфсизлик бўйича эксперт Четинер Четиннинг фикрича, террор ҳужумининг вақти, жойи ва усули Туркиянинг йирик шаҳарларида бир неча бор шунга ўхшаш ҳаракатларни амалга оширган РККнинг иштирокидан далолат беради. Шу билан бирга, у РКК Туркияда 2023 йилда бўлиб ўтадиган умумий сайловлар арафасида ўзини яна эслатишга қарор қилганини ҳам инкор этмади.
Истеъфодаги турк генерали Наим Бабурўғли, ўз навбатида, РКК, агар ҳужумга алоқадор бўлса, бу билан Европа давлатларига, хусусан, НАТОга аъзо бўлишга аризани тасдиқлаш учун Туркия бунга жавобан террор ташкилотлари вакилларини экстрадиция қилишни талаб қилаётган Швеция ва Финляндияга салом йўлламоқда, деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, Туркия Адлия вазирлиги ҳозирча уларда Истанбулдаги теракт учун қайси террорчилик ташкилоти масъул эканлиги ҳақида маълумот йўқлигини маълум қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase