Бу ҳақида Туркия етакчиси G20 саммити учун Индонезияга учиши олдидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради ТРТ Haber.
Унинг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан терговнинг дастлабки хулосалари портлаш терроризм билан боғлиқлигини кўрсатмоқда.
"Бу ерда террор ҳиди келяпти. Бу ҳолатда аёл кишининг маълум бир роль ўйнагани ҳақида белгилар мавжуд. Тергов ишлари давом этмоқда. Якуний хулоса тергов якунида чиқарилади", — деди Эрдўған.
Туркия президенти 6 кишининг ҳаётига зомин бўлган ушбу портлашда қайси террорчи гуруҳнинг иштироки борлигини аниқламади, аммо террор ёрдамида турк миллатини қўрқитиш мумкин эмаслигига ишонтирди.
У ушбу "хиёнаткорона ҳужум айбдорлари топилиб, жазоланиши"га ваъда берди.
Туркиянинг бошқа оммавий ахборот воситаларида бир аёл портловчи модда солинган сумка ташлаб кетган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар бермоқда. Уларга кўра, Туркия полицияси ҳозирда кузатув камераларига тушиб қолган шубҳали қизни қидирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Истанбул марказида одатда сайёҳлар кўп бўладиган кўчада 13 ноябрь, якшанба куни соат 16:20 да кучли портлаш содир бўлган эди.
Туркия шахарларидан бирининг сайёхлар гавжум жойида портлаш оқибатида 90 га яқин киши жабрланди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълумоти бўйича, 13 ноябрь куни Истанбулнинг Истиқлол кўчасида содир бўлган портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, яна 81 киши жароҳат олган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси