Украина Қуролли кучлари июль ойида рус қўшинларининг ҳужуми пайтида ҳарбийларимиз ташлаб кетган Луганск вилоятидаги Белогоровка аҳоли пунктини озод қилди.
18 сентябрь, якшанба куни ижтимоий тармоқларда Белогоровкадаги украиналик жангчилар акс этган видео пайдо бўлди. Кадрларда Украина Қуролли кучларининг зирҳли техникалари қишлоқда ҳаракатланишини, шунингдек, жанглар натижасида вайрон бўлган уйларни кўриш мумкин. Видеога қараганда, қишлоқда деярли бирорта ҳам омон қолган бино йўқ.
Таъкидлаш жоизки, Белогоровка устидан назорат стратегик аҳамиятга эга, чунки бу аҳоли пункти Лисичанскдан атиги 10 км узоқликда жойлашган бўлиб, бу ўз навбатида Украина армияси учун Луганск вилоятининг бошқа босиб олинган ҳудудларига йўл очади.
Украина қуролли кучлари Лисичанскка йўл олди
Украина армияси Лисичанскдан 10 км узоқликда жойлашган Белогоровкани озод қилди. Украина қуролли кучлари Лисичанскга йўл олди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси